Тиссагетлар (юнонча, Тҳйссагетаи) — антик давр муаллифлари асарларида қайд этилган қадимги қабилалар. Геродот ва бошқаларнинг гувоғлик беришига кўра, Тиссагетлар будинлар ва савромапиардан Шарқ ва Шим.

Шарқ томонда, улардан 7 кунлик масофадаги ҳудудда яшаганлар. Тиссагетлар ўрмонларда яшаб, овчилик билан шуғулланишган, ҳайвон гўштларини еб, суякларини маъбудларга қурбонлик келтиришган. Волгаорти, Уралнинг ғарбий туманлари (Кама, Вятка, Белая, Чусовая дарёлари соҳили бўйлаб) нинг ўрмон зонасида яшашган. Тиссагетларнинг Шарқий Европанинг шимолидаги қадимги финугор қабилалари билан қардошлиги ҳақида тахминлар мавжуд.