Тит Флавий Веспасиан (Титус Флавиус Веспасианус) (39—81) — Рим императори (79—81); флавийлар сулоласидан. Веспасианнинг ўғли ва вориси. 73—79 йилларда Веспасианнинг тахтдоши сифатида сенатдаги аристократлар оппозицияси билан кураш олиб борган. Император бўлгач, сенат билан келишиб ҳокимиятни бошқарган. 80-йилда Римда содир бўлган ўлат ва ёнғин, 79-йил 24 августда Везувий вулқонининг отилиши (унинг натижасида Помпея, Геркуланум ва Стабия ш.лари йўқ бўлган) оқибатларини тугатиш ҳамда турли мақсадлар учун тарқатиладиган совғалар, томошалар ва жамоат бинолари қурилиши (Колизей, Термалар қурилиши тугалланган ва бошқалар) учун катта маблағ сарфлаган.