Титан қотишмалар - таркибида муайян миқдорда легирловчи элементлар [алюминий А1 (8%), молибден Мо(30%), ванадий (В 16%), марганец Мп (8%), темир Ғе (5%) ва бошқа] бўлган титан асосидаги материаллар. Мустаҳкамлиги юқори, унча зич эмас. Криоген температура (—250°С) дан юқори (300—600°С) траларда денгиз суви ва бошқа емирувчи муҳитларда занглаш (коррозия) ва емирилишга турғун. Антифриксион (ишқаланишга қарши) хоссалари паст бўлгани учун Титан қотишмалардан тайёрланган деталларнинг ишқаланувчи сиртларини мойлаб туришга тўғри келади. Титан қотишмалар самолёцозлик, ракетасозлик, энергетика машинасозлиги, кемасозлик, кимё саноати ва бошқа соҳаларда ишлатилади.