Титанмагнетит - мураккаб оксидлар синфига мансуб минерал — таркибида кўп миқдорда ТиО2 нинг каттик, эритмаси бўлган магнетит тури, Фе(Фе3Қ, Ти)2О4. Фе, Ти ва В ларнинг комплекс рудаси. Унда Фе 50—55%; Ти 8—12%; В—0,5% гача бўлади. Табиатда илменитли компонентлари кўп (37% гача) бўлган магнетитлар — титанмаггемитлар жуда кўп тарқалган. Титанмагнетитларда Ал3Қ, В4Қ, Cр3Қ, Мп2Қ ва бошқа аралашмалар ҳолида учрайди. Октаэдрик кристаллар, донадор агрегатлар, кора рангли массалар шаклида бўлади. Қаттиклиги 5—5,5; зичлиги 4,8—5,3 г/см3. Титанмагнетит конлари, асосан, магматик бўлиб, ўта асосли жинслар, асосли ва ишқорли тог жинслари билан боғлиқ; сочмаларда ғам учрайди. Титанмагнетитнинг йирик конлари Россия, Ҳиндистон, Канада, АҚСҲ ва Норвегияда мавжуд. Титанмагнетитдан темир, титан, ванадий олинади (яна қаранг Темир рудалари, Титан рудалари).