Тийин — танга шаклидаги пул бирлиги. Қиймати сужнинг юздан бир улушига тенг. 1994-йил 1 июлдан миллий валюта — сум муомалага киритилган кундан бошлаб 1, 3, 5, 10, 20, 50 Т.лик тангалар чиқарилди. Тангалар пўлатдан тайёрланиб, қиймати 1, 3, 5 Т. бўлганлари жез билан (сариқрангда) ва қиймати 10, 20, 50 Т. бўлганлари эса, никел билан (оқ рангда) қопланган.

Барча номиналдаги тангаларнинг юзи (аверси) марказида танганинг қиймати ва зарб қилинган йили ракамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Тангаларнинг орқа томонида (реверсида) Ўзбекистон Республикаси герби, герб атрофида 12 та юлдузча ва дойра бўйлаб "Ўзбекистон Республикаси" ёзуви туширилган.

Тийин дунёдаги энг паст қийматли танга бўлиб, 2020-йил 1-мартгача қонуний тўлов воситаси бўлиб келган бўлса-да, амалда муомалада камдан-кам учраган[1].[1] 2024-йил ҳолатига кўра, бир пенни 1,000 тийинга тенг[2][3].



Манбалар

  1. ↑ Тҳе мост wортҳлесс cоин ин тҳе wорлд - ББC Неwс, 26 Фебруарй 2013
  2. ↑ „О'збек тийинига дунёнинг энг арзон тангаси мақоми берилди“.
  3. ↑ „Wҳат’с тҳе Wорлд'с Леаст Валуабле Cоин?“. ПCГС. Wҳат’с тҳе Wорлд'с Леаст Валуабле Cоин?. Қаралди: 2024-йил 16-август.