Tizimgul
Тизимгул, доривор тизимгул (Вербена офficиналис Л) — тизимгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Пояси тик усади, шохланган. Бўйи 30—100 см. Барглари тухумсимон, чўзиқнаштарсимон, йирик (4—8 см), гуллари майда, оқ, поя устида рўваксимон тўпгул ҳосил қилади. Апрелдан сентабргача гуллайди, меваси июндан пиша бошлайди. Т. Ўзбекистоннинг чўл ва баланд тоғли қисмидан ташқари ҳамма ерида учрайди. У, айниқса, боғ, экин ораси, ариқ бўйлари ва йўл ёқаларида кўп ўсади. Таркибида вербеналин ва аденозин гликозидлари бор. Поя ва баргларидан тайёрланган қайнатма халқ табобатида турли хил шишлар ва тери касалликларини даволашда ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |