Toʻfon
Тўфон, довул — 1) Бофорт шкаласи бўйича кучи 12 балли, яъни тезлиги 35 м/сек.дан зиёд, Ер атмосферасидаги энг кучли шамолларпан. Т. биноларга катта зарар етказади, дарахтларни синдиради; денгизларда кучли тўлқин ҳосил қилиб, кемалар сузишини қийинлаштиради, ҳалокатларга ҳам олиб келиши мумкин. Т., одатда, серҳаракат сиклонлар бн боғлиқ вужудга келади. Баъзан кучли қуюн тарзида рўй беради; 2) яҳудий, христиан, ислом динларининг илоҳий китобларида накл этилган оламни сув босиши. Бу ҳодиса осий бандаларга худо томонидан юборилган жазо сифатида таъкидланади. Қуръоннинг бир неча оятларида бу воқеа [[Нуҳ пайғамбар даврида содир бўлгани қайд этилган. Бу нақлда мил. ав. 3минг йилликнинг охирида Месопотамияяа юз берган улкан сув тошқини акс этган бўлиши мумкин (яна қаранг [[Нуҳ).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |