Тўлиной — Ой Ер атрофида айланаётиб, Қуёшга қарама-қарши ҳолатига ўтаётганда кўринадиган ҳолати. Тўлиной осмонда янги ой кўрингандан кейин 13 кунда кўринади, шунда 15 кунлик (аниғи 14,765 кунлик) ой кўринишида бўлади. Бу ҳолатда Ердаги кузатувчига Ойнинг Қуёш томонидан ёритилган ярим сфераси тўла кўринади. Тўлиной ҳолатида Ой Ернинг сояси томонида бўлганида, баъзан у билан тўсилади, бундай пайтда Ой тутилиши содир бўлади.