Toʻnga Turon
Тўнга Турон (хитой йилномаларида Тунло Дулан, Юн Юйлюй (Юн Улуғ)) — Турк хоқонлиги ҳукмдори (588-600).
Ишбара хоқон (581-587)нинг ўғли, Бумин хоқоннивг эвараси. Унинг даврида ашина хонадони аъзолари ўртасида ички курашлар авжга чиққан бўлсада, ҳукмдорлигининг охирги йилларида Хитойга қарши бир неча маротаба муваффақиятли сафар уюштирилган. Шунингдек, хоқонлик 2 қисмга Ғарбий ва Шарқий Турк хоқонлигига бўлиниб кетиш арафасида бўлган. Айниқса, Истами ябғунинг ўғли Тарду (Қорачўрин Турк) хоқон (576—603) хоқонликнинг ғарбий қисмида якка ҳокимлик ўрнатишга ва Ишбара хоқоннинг ҳукмдорлигини тан олмасликка ҳаракат қилади ва бирмунча муваффақиятга эришади.
Адабиёт
- Гумилев Л.Н., Древние тюрки, М, 1967.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |