Toʻngra
Тўнгра, тонгра — илк ўрта асрларда Мўғулистонда яшаган туркий қабила. Ушбу этноним дастлаб қад. турк битиктошларида (ВИИ—ВИИИ асрлар) Т., илк ўрта асрларга тааллуқли хитой йилномаларида эса тунло шаклида учрайди. Ушбу манбалардаги маълумотлардан уларнинг Тола ва Керулен дарёлари оралиғида яшаганлиги маълум бўлади. Жумладан, хитой йилномаларида тунло (Т.)лар сеянто (сиртардуш)лардан шим.да, доланге (теленгут)лардан шаркда истиқомат қиладиган уруғ сифатида кўрсатилади.
Т.ларни кўпчилик тадқиқотчилар битиктошлардаги маълумотларга асосланиб ўғузларнинг бир уруғи бўлган деб, ҳисоблашади. Чунончи, битиктошларда Турк хоқонлиги (552—745) 715 йилда ўғузларга қарши беш маротаба жанг қилган пайтда учинчи жанг Т.лар бн бўлиб ўтганлиги ва уларнинг мағлуб этилгани қайд этилади. Хитой йилномаларида эса Т.лар телеларнинг 9 қабиласидан бири сифатида қайд этилади. Шунингдек, Т.ларнинг уйғурларни ташкил қилган 15 та қабиладан бири эканлиги ғам таъкидлаб ўтилади. Ушбу маълумотлардан Т.ларнинг яқин қардош қабилалар — ўғузлар ва уйғурлар бн биргаликда теле (тўлас) қабилалар уюшмасининг бири бўлганлиги маълум бўлади.
Ад.Хўжаев А., Хўжаев К., Қадимги манбаларда халқимиз ўтмиши, Т., 2001.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |