Toʻpchiboshi
Тўпчибоши — ҳарбий лавозим. Ўрта Осиё хонликларида ҳарбий вазифаларни бажарган амалдор (асосан, артиллерия бошқарувчиси). Бухоро амирлигида 2 та Т. унвони мавжуд бўлган: бири тўпчибошийи лашкар деб номланган бўлиб, Бухоро гарнизонининг бошлиғи вазифасини адо этган, уни вазири ҳарб — ҳарбий вазир ҳам деб аташган, унга барча ҳарбий қисмларнинг сардорлари бўйсунган. Давлат қуроляроғ омбори — тўпхонага масъул ҳисобланган. Ушбу шахс кутвол, баковул, ўраға каби мансаб эгалари қатори ҳукмдор қабулида баъзан ўтириш ҳуқуқига эга бўлган. Иккинчи Т. Бухоро қалъаси (арки) коменданта ҳисобланган, шу боис тўпчибошийи дарвозайи арки оли — "қалъа артиллерияси сардори" деб юритилган, у ўз мавқеига кўра, шиғавул, мирохурбоши, шихна (миршаб) каби лавозимлар даражасида турган.
Ад.Мирза Бади’ диван, Маджмааларкам, Введение, перевод, примечания и приложения А. Б. Вилдановой, М., 1981.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |