Тўқай – 1) қамиш босиб ётган ботқоқ ер; 2) дарё бўйидаги қалин чангалзор ўрмон. Сув сероб, микроиклими атрофдан намроқ ва юмшоқроқ бўлганидан ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёси ўзига хос бўлади. Тупроғи аллювиал, гидроморф тупроқ. Тўқайда дарахтлар бн бирга буталар, ўтлар ҳам қалин ўсади. Ўрта Осиё тўқайларида терак, заранг, тол, юлғун, жийда, жинғил, туранғил, қамиш кўп ўсади. Ҳайвонот дунёси – тўнғиз, кийик, чиябўри, тўқай мушуги, тустовуқ ва бошқа