Toʻqboy
Тўқбой — Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидаги қишлоқ ва қабристон; Яккабоғ туманидаги қишлоқ. „Тўқбой“ қадимий туркий этноним бўлиб, саройлар таркибидаги уруғ номидан келиб чиққан. Манғитлар орасида ҳам тўқбой/тўқвой номли уруғ мавжуд бўлган.
Қадимги туркий қабила таркибидаги „тухси/туғчи/тукчи“ номлари билан фонетик жиҳатдан яқин. Токчи уруғи ҳам аслида Қашқа–Сурхон қўнғиротларининг тўқсарой тармоғи бўлган. Тукманғит, туксарой сингари уруғ номларида учрайдиган „тук/тўқ/тоқ/туқ“ унсури шу қатламга мансуб.
Этноним таркибидаги „бой“ унсури уруғ номларидаги „-чи“ (масалан, кийикчи, уйчи) ва „-ли“ (болғали, сирғали) қўшимчалари билан маънодош бўлиши мумкинлиги айтилади. Уруғ номи қишлоқ аҳолиси таркиби асосида жой номига айланган.
Манбалар
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |