Тўқмоқ — Қирғизистондаги шаҳар (1927-йилдан). Чу водийсининг шарқий қисмида, Чу дарёсининг чап соҳилида. Аҳолиси 71,7 минг киши (1990-йиллар охирлари).

Тўқмоқ ХИХ аср бошларида Қўқон хонлиги ҳудудида қалъа сифатида вужудга келган. Аҳолиси ҳунармандчилик ва савдосотиқ билан шуғулланган. 1938-йилда Тўқмоқ шаҳригача темир ё'л ўтказилган. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш. бўйича (Бишкекдан кейин) 2ўринда туради. Тўқмоқда консерва, шакарқанд, сут, шиша, автомобил таъмирлаш, тош кесиш темирбетон буюмлари заводлари, "Голдстар" радиозаводи, гўшт комбинати, картон, жун, кигиз босиш, жунга дастлабки ишлов бериш фабрикалари, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва электрлаштириш техникуми, тиббиёт ва маданиймаърифий билим юртлари бор. Шаҳардан 15 км жанубида минорали ўрта аср Бурана харобалари (ХИ аср бошлари) жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Тўқмоқ" ЎзМЕ. Т-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-28 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил