Toʻramon
Тўрамон, Торомана (?—515) — эфталиплар сардори (490—515). Мил. В аср ўрталарида эфталийлар хионийлар (оқ ҳунлар) бн иттифоқ тузганлар. Ўрта Осиёни забт этгач, улар Кобул водийсидаги кушоншоҳлар мулкини тобе этиб, Ҳиндистонга юриш бошлаган ва у ердаги сўнгги йирик қулдорлик давлати — Гупталар давлатини босиб олишга киришганлар (490). В аср охири — ВИ аср бошида Т. бу давлатнинг катта қисмини босиб олишга эришган. Т. Марказий Ҳиндистондаги Малава вилоятини эгаллаб олган. Шу тариқа эфталийларнинг ҳинд тармоғи Шим.Ғарбий Ҳиндистонда ярим мустақил давлат тузган, у қароргоҳи Бухоро яқинидаги Пойкендса бўлган эфталийларнинг олий ҳукмдорига маълум маънода қарам бўлган. Т.нинг ўғли Михиракула Шакала ш. (ҳозирги Сиалкот)ни ўзига пойтахт қилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |