Toʻraqulibiy
| Тўрақулибий | |
|---|---|
|
Мансаб даври 1710 – 1711 | |
| Ҳукмдор | Убайдуллахон ИИ |
| Ўтмишдоши | Абдуллабий |
| Вориси | Жавшон |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1670-йил Бухоро шаҳри, Бухоро хонлиги |
| Вафоти |
1711-йил Бухоро шаҳри, Бухоро хонлиги |
| Ўлим сабаби | фитна натижасида ўлдирилган |
Тўрақулибий (1670-йил, Бухоро, — 1711-йил, Бухоро, Бухоро хонлиги) — давлат арбоби ва лашкарбоши, иноқ[1], Бухоро хонлигининг олий қушбеги (1710—1711).
Келиб чиқиши
Тўрақулибий келиб чиқиши қалмоқ-жунғорлардан бўлиб, Бухорода туғилган.
Сиёсий ва ҳарбий фаолияти
Бухоро хони — аштархоний Убайдуллахон ИИ (1702-1711) даврида олий қушбеги Тўрақулибий иноқ катта таъсирга эга бўлган.
Убайдуллахон ИИ икки лавозимни бир шахсда бирлаштирган Тўрақулибийга олий қушбеги мансабини берди. Тахминларга кўра, ўшанда биринчи марта қушбеги қушбегийи кулл деб аталган. Яъни қушбегийи кулл - ҳамма нарсани бўйсундирувчи қушбеги деган ма'нони билдиради. Қушбеги ҳамма нарсани ўзига бўйсундириш билан тез орада шуҳрат қозонди
Тўрақулибий Бухоро саройида қалмоқлар таъсирининг кучайишига ҳисса қўшди, давлатда тартибсизликлар ва ўзаро низолар кучайди. Бухоролик тарихчи Мир Муҳаммад Амин Бухорий унга шундай тавсиф берган:
У ёш сарой хизматчилари қаторига кирди, заррача ақл-заковатга эга эмас эди, шунинг учун ҳар хил ҳазил-мутойиба ва масхарабозлар унинг доимий суҳбатдоши бўлди; паст даражали шоирлар билан, опиофаглар ва сўзловчилар билан суҳбатлашар, давлат бошқаруви ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас эди[2][3].
Бошқа жойда у бунинг аксини ёзади:
Тўрақули бий қушбегининг ажойиб маънавий фазилатлари қаторида унинг ҳаёси, олимларга, истеъдод эгаларига бўлган катта ҳурмати ҳам бор эди. У улар учун муносиб бўлган ҳамма нарсани қилди[4].
Шунингдек, Мир Муҳаммад Амин-и Бухорий Тўрақулибийнинг омадсизлигини таърифлар экан, унинг бу сифатини Убайдуллоҳхон ИИ нинг ўлдирилиши сабабларидан бири билан боғлайди ва хоннинг ўлимини давлатнинг ўлими билан қиёслайди.
Ўлими
Бухорода фитна натижасида Тўрақулибий ўлдирилган ва Жавшон Бухоро олий қушбеги лавозимига тайинланган.
Манбалар
- ↑ Инак при аштарханидах являлся хранителем ханской печати
- ↑ Мир Мухаммед Амин-и Бухари. Убайдалла-наме. Ташкент. АН УзССР. 1957, с.238-239
- ↑ Мир Мухаммед Амин-и Бухари. Убайдалла-наме. Ташкент. АН УзССР. 1957, с.238-239
- ↑ „О ВОЗВЫШЕНИИ ЗНАМЕНИ СЧАСТЬЯ ТУРАКУЛИ КУШБЕГИ ИНАКА, О ДОСТИЖЕНИИ ИМ ПОЛНОГО БЛАГОПОЛУЧИЯ И ОБ ОЦЕНКЕ ЕГО ЗАСЛУГ О ПОВЫШЕНИИ ЕГО В ДОЛЖНОСТЬ ВЕРХОВНОГО КУШБЕГИ ПО ВОЛЕ АБСОЛЮТНОГО ГОСУДАРЯ В ЭТИХ СТРАНАХ МИРА. Мир Мухаммед Амин-и Бухари. Убайдалла-наме. Ташкент. АН УзССР. 1957., с.238-239“. 2018-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-сентябр.
