Toʻraxon Asadullayev
Тўрахо Асадуллаев (1941.14.4, Касби тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1994). Қарши педагогика институтини тугатган (1966). 1972-75 йилларда Касби туманидаги 13-мактабда етакчи, 1975-йилдан 20-мактабда, 1995-йилдан 2-мактабда ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. Асадуллаев ўзининг педагогик фаолияти давомида бутун диққат-эътиборини ўқувчиларга пухта билим бериш, уларнинг дунёқарашини шакллантириш, ол-ган билимлари асосида мустақил фикрлашга қаратди. Асадуллаев мактабда намунали ўзбек тили ва адабиёти кабинетини ташкил этган. „Ўқитувчи ижодкорлиги дарс самарадорлига“ мавзуидаги методик қўлланмаси чоп этилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |