Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Toʻrsimon model

Ushbu maqola xushsifat maqolalar sarasiga kiradi.
ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Самуэл Беннер ўзининг „Беннер’с Пропҳеcиэс оф Футуре Упс анд Доwнс ин Приcес“ китобида келтирган чўян нархи прогнози[1]

Тўрсимон модел[2] – баъзи бозор турларида нархларнинг доимий ўзгаришлари сабабларини тушунтириб берувчи микроиқтисодий модел. Модел шартига кўра, бозордаги таклиф миқдори товар нархидан аввал шаклланиши керак. Ишлаб чиқарувчиларнинг кутилмаларига кўра, товарнинг келгусидаги нархи ўзгармайди. Шу сабабли, бозорда баъзида тақчиллик, баъзида товар ортиқчалиги кузатилади. Модел бозордаги талаб ва таклиф эгри чизиқларининг ётиқлик даражасига кўра узоқлашувчи, яқинлашувчи ва доимий моделларга бўлинади.

Бозорда талаб ва таклифнинг сикллик ўзгаришларини дастлаб фермер С. Беннер пайқаган. 1927-йилда А. Ҳанау гўшт бозоридаги сиклларнинг иқтисодий-математик моделини тузган, лекин, бу ҳолат содир бўлишининг сабабларини келтирмаган. 1930-йилда бир қанча олимлар бир-биридан мустақил тарзда, моделнинг назарий асосларини яратишган. Ничолас Калдорнинг 1934-йилги изланишларидан келиб чиққан ҳолда модел „тўрсимон“ номини олган.

Ушбу иқтисодий модел вужудга келиши учун бир қанча шартлар талаб этилади. Тўрсимон модел турли тармоқларда, хусусан, қишлоқ хўжалигида, мол, уй ва меҳнат бозорида кузатилган. Реал маълумотларга асосланган сикллар узунлиги ва шакли бўйича назарияда акс эттирилган графикдан фарқ қилади. Модел ишлаб чиқарувчиларнинг рационал фикрлаши ва бозорга таъсир қилувчи ташқи омилларни ҳисобга олмаганлиги туфайли, бозордаги барча ҳолатларни ифодалаб бера олмайди.

Модел тарихи

А. Ҳанау томонидан яратилган Порк cйcле (чўчқа гўшти сикли). Бу ерда, дефиcиэнcй – танқислик, сурплус – гўштнинг керагидан ортиқлиги.

Ишлаб чиқариш ҳажми ва нарх ўртасидаги даврий ўзгаришлар биринчи марта Самуэл Беннернинг „Беннер’с Пропҳеcиэс оф Футуре Упс анд Доwнс ин Приcес: Wҳат Еарс то Маке Моней он Пиг-Ирон, Ҳогс, Cорн, анд Провисионс“ китобида акс эттирилган. С. Беннер товарлар нархини тўғри прогноз қила олган бўлса-да, нарх ўзгаришининг сабабларини келтирмаган. Унинг прогнозлари фақатгина адаптив кутилмаларга асосланган. 1928-йилда Артҳур Ҳанау эса ўз мақоласида чўчқа гўштининг Германиядаги нархини прогнозлаб берган[3]. 1930-йилда Умберто Риccи, Жан Тинберген ва Ҳенрй Счултз бир вақтнинг ўзида, бир-биридан мустақил тарзда бозордаги динамик ўзгаришлар сабабларини тушунтириб берувчи назарий модел ишлаб чиқишди[4][5][6]. Кейинчалик, Ничолас Калдор ўз мақоласида назарияни мукаммаллаштирди ва ушбу динамик моделни „cобwеб модел“ деб номлади[7].

1938-йилда Мордеcаи Эзекиэл ўз мақоласида нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмидаги ўзгаришларга асосан, моделда юзага келувчи жараёнларни 1,2 ва 3 йиллик лагларга бўлган[изоҳ 1]. Назарияга кўра, графиклар ҳаракати ҳар сиклда қайтарилувчи деб қаралади[8][изоҳ 2].

Модел шартлари

Тўрсимон модел вужудга келишида қуйидаги омиллар мавжуд бўлиши керак:

  • Мукаммал рақобат[9];
  • Адаптив кутилмалар; яъни, бозор иштирокчилари фақатгина ўтган йилдаги (сиклдаги) нархларга асосан кейинги йил учун прогнозларни амалга оширишади[10];
  • Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун камида тўлиқ 1 сиклнинг мавжудлиги[10];
  • Нархнинг фақатгина таклиф томонидан белгиланиши[11].

Демак, нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмининг давлат томонидан белгиланиши ёки таклиф ҳажмининг ўзгарган талабга дарҳол тенглашиши шароитида тўрсимон модел мавжуд бўлмайди[12].

Моделлаштириш

Моделни тасвирлаш учун бозорга баъзи шартлар белгиланади. Унга кўра, бозордаги товарлар сони Қ{\дисплайстйле Қ} ортиқча (баъзида дефицит) ҳисобланади. Товар кўплиги рақобатчилар ўртасида „нархлар жанги“ни келтириб чиқаради ва нарх (П{\дисплайстйле П}) пасая бошлайди. Маълум нуқтада нархлар ва талаб миқдори тенг келади. Лекин, нархларнинг пасайиши баъзи фирмаларнинг хонавайрон бўлиши ёки бошқа бозорга кетишига сабаб бўлади. Тармоқда кам сонли фирмаларгина қолади. Оқибатда бозорда товар дефицити содир бўлади ва товар нархи ошади. Товар нархининг ошиши эса ишлаб чиқаришни стимуллайди ва тармоққа янги фирмаларни жалб этади[13].

Яқинлашувчи модел

Яқинлашувчи модел
Узоқлашувчи модел
Доимий модел

Агар талаб эгри чизиғи эластиклиги таклиф эгри чизиғи эластиклигидан катта бўлса, бозордаги нарх ва ҳажм мувозанат нуқтага интилади[9]:

дҚС/ҚдПС/П<|дҚД/ҚдПД/П|,{\дисплайстйле \фраc{дҚ^С/Қ}{дП^С/П}<\лефт|\фраc{дҚ^Д/Қ}{дП^Д/П}\ригҳт|,}

Ишлаб чиқариш ҳажмини Қ1{\дисплайстйле Қ_1} даражасигача ўзгариши (камайиши) бозорда товар тақчиллигини ҳосил қилади. Тақчиллик сабабли нарх П1{\дисплайстйле П_1} миқдоргача ошади. Янги нарх фирмаларни кўпроқ ишлаб чиқаришга ундайди ва таклиф миқдори Ф2{\дисплайстйле Ф_2}га етади. Лекин, истеъмолчилар барча товарларни фақатгина П2{\дисплайстйле П_2} нархда сотиб олишга қодирлар, шу сабабли ишлаб чиқарувчилар товарлар сонини Ф3{\дисплайстйле Ф_3}гача камайтиришади. Бу эса бозорда тақчиллик яратади ва яна нарх ошишига сабаб бўлади. Жуда кўп шундай сикллар орқали бозорда мувозанат вужудга келиши мумкин[14].

Узоқлашувчи модел

Агар таклиф эгри чизиғи эластиклиги талаб эгри чизиғиникидан юқорироқ бўлса, нарх ва ҳажм мувозанат нуқтадан узоқлаша бошлайди[9]:

дҚС/ҚдПС/П>|дҚД/ҚдПД/П|.{\дисплайстйле \фраc{дҚ^С/Қ}{дП^С/П}>\лефт|\фраc{дҚ^Д/Қ}{дП^Д/П}\ригҳт|.}

Доимий модел

Агар талаб ва таклиф эгри чизиқлари эластикликлари бир хил бўлса, жараён давомий тарзда қайтарилади, нарх ва ҳажм мувозанат нуқтага нисбатан ҳолатини ўзгартирмайди[15]:

дҚС/ҚдПС/П=|дҚД/ҚдПД/П|.{\дисплайстйле \фраc{дҚ^С/Қ}{дП^С/П}=\лефт|\фраc{дҚ^Д/Қ}{дП^Д/П}\ригҳт|.}

Бошқа сикллардан фарқи

Барча иқтисодий сикллар ҳам тўрсимон модел ҳисобланмайди. Масалан, асосий воситалар ишлаб чиқарувчи корхоналар (А типдаги корхоналар) товарларига талаб ошиши, ушбу корхона мижозларининг (Б типдаги корхоналар) пировард товарларига талаб ошишига боғлиқ ҳисобланади. Агар Б фирма ўз ишлаб чиқариш ҳажмларини оширмаса, бозорда бу корхона учун станок етказиб берувчи А фирмалар сони (ёки улар таклиф этувчи асосий воситалар сони) камаяди[16][17]. Ушбу жараён „реплаcемент cйcле“ деб аталади. „Реплаcемент cйcле“ ва тўрсимон модел график жиҳатдан ўхшаш ҳисобланса-да, бошқа умумий хусусиятларга эга эмас[18].

Тармоқларда юзага келиши

Тўрсимон модел пайдо бўлишига кўплаб омиллар керак бўлса-да, у кўпгина тармоқ бозорларида учрайди.

Қишлоқ хўжалиги

Дастлаб, ХИХ асрда қишлоқ хўжалигида нархнинг даврий ўзгариши аниқланган, лекин бу жараён чуқур таҳлил қилинмаган эди. Эзекиэл 1921–1936-йиллардаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда[19] картошка бозоридаги талаб ва таклифни моделлаштирди. Модел тузилишига кўра, талабнинг нархга бўлган эластиклиги таклифнинг нархга бўлган эластиклигидан юқори бўлгани сабабли, сикллар мувозанат нуқта томон интилган[20]. ХХИ асрда ҳам турли мамлакатлар қишлоқ хўжалигида тўрсимон модел кузатилган[21].

Мол бозори

1938-йилда Эзекиэл мол бозоридаги тўрсимон ўзгаришларни ўз моделида акс эттирди. Олим 1900—1936-йиллардаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда[22][23] қорамол бозори ва „cорн-ҳог ратио“[изоҳ 3] кўрсаткичи тўрсимон моделга асосланишини исботлаб берди[24]. Назариядан фарқли ўлароқ, реал маълумотлар асосида тузилган моделда график ўз максимум ва минимуми, сиклларнинг фарқи билан ажралиб туради[25].

Уй бозори

Исроил давлатидаги уй бозорида содир бўлган даврий ўзгаришлар ҳам тўрсимон модел деб юритилади. 1960—2010-йилларда мамлакатга мигрантларнинг кўчиб келиши[26], аҳоли даромадларининг ўсиши[27] ва Исроилга инвестиция ҳажмининг ошиши[28] уй бозоридаги талабни ошириб юборган. Бошқа тарафдан технологиялар, хусусий тадбиркорлик ва етарли даражада кадрларнинг мавжудлиги янги таклиф миқдорини яратган[29].

Меҳнат бозори

ХХ асрда турли давлатларнинг меҳнат бозоридаги мувозанат иш ҳақи доимий ўзгариб турган. Ричард Б. Фреэманнинг АҚШ меҳнат бозори бўйича 1961—1973-йиллардаги тадқиқотларига кўра, муҳандисларнинг ойлик иш ҳақи соҳадаги ОТМ битирувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда доимий ўзгаришда бўлган[30]. 1961–1969-йиллардаги тадқиқот ва технологик ишланмалар соҳасидаги кескин ўсиш туфайли[31], турли тармоқларда фаолият кўрсатувчи муҳандислар саноатда ишловчи ишчига нисбатан ўртача 1,38 баробар кўпроқ маош олишган. Лекин, сикллар даврийлиги ўзгарганида, ушбу кўрсаткич 1,17 баробарга айланган[32]. Тўрсимон модел шунингдек, ҳуқуқшунослар ва ўқитувчилар фаолият юритувчи меҳнат бозорларида ҳам кузатилган[33][34].

Танқид

Модел қуйидаги омилларни ҳисобга олмайди[11]:

  • Рационал кутилмалар[35]. Модел шартларига кўра, фермерлар кейинги йил таклифини олдинги йилдаги (сиклдаги) нархга кўра шакллантиришади. Уларнинг фикрича, кейинги йилги нарх ҳам ўтган йилгидек бўлади. Лекин, реал ҳаётда фермерлар содир бўлган нарх ўзгаришларидан тегишли хулоса чиқарган ҳолда фаолият юритишади[36].
  • Фаолиятни тезда ўзгартириб бўлмаслиги. Маълум бир фаолиятдагина билим ва тажрибага эга бўлган фирма учун бошқа тармоққа ўтиш риски катта бўлиши мумкин[37][38].
  • Нархга таъсир қилувчи бошқа омилларнинг мавжудлиги. Бозордаги тақчиллик импорт орқали (товар ортиқчалиги эса экспорт орқали) бартараф этилиши, фермерлар таклиф этувчи товарлар ҳажми об-ҳаво шароитларига қараб ўзгариши мумкин[39].

Кўп ҳолларда фермерлар таклиф ҳажмини (экинзор майдони ёки боқилувчи ҳайвонлар сони) белгилаганларидан сўнг, ушбу ҳажмни катта миқдорга ошира олмайдилар. Лекин, фермерларнинг хўжаликдаги баъзи амаллари (масалан, молалашни етарли даражада амалга оширмасликлари) таклиф ҳажмини камайтириши мумкин[12][40].

Изоҳлар

  1. ↑ Лаг деб, мувозанатдан чиққан талаб ва таклиф миқдорининг қайта мувозанатга келиш вақтига айтилади.
  2. ↑ Тармоқдаги ишлаб чиқариш ҳажмининг дастлабки миқдорга қайтиши учун сарфланган вақтга 1 сикл дейилади. Сикл муддатининг ярми лаг ҳисобланади. Масалан, сикл 2 йил бўлса, лаг 1 йил бўлади.
  3. ↑ "Cорн-ҳог ратио" кўрсаткичи қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган нисбат бўлиб, чўчқа нархи ва шу чўчқа истеъмол қилувчи жўхори нархининг ўзаро нисбатини акс эттиради. Масалан, 1 сентнер чўчқа гўшти нархи 50 доллар бўлса ва 1 бушел жўхори нархи 4 доллар бўлса, „cорн-ҳог ратио“ 12,5 га (50/4) тенг бўлади.

Манбалар

  1. ↑ Беннер 1884, с. 45.
  2. ↑ Салимов, Юсупов & Салимов 2019, с. 65.
  3. ↑ Ҳанау 1928, с. 39.
  4. ↑ Счултз 1930, с. 34.
  5. ↑ Тинберген 1930, с. 671.
  6. ↑ Риccи, Умберто, анд Оскар Моргенстерн 1930, с. 656.
  7. ↑ Калдор 1934, сс. 123–126.
  8. ↑ Эзекиэл 1938, с. 269.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 Самуэльсон 1964, сс. 470–472.
  10. ↑ 10,0 10,1 Поитрас 2023, сс. 156–157.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Cобwеб тҳеорй ассумптионс анд лимитатионс“. Эcономиcс Ҳелп. Қаралди: 9-декабр 2023-йил.
  12. ↑ 12,0 12,1 Эзекиэл 1938, с. 272.
  13. ↑ „Cобwеб cйcле“. Энcйcлопæдиа Британниcа. Қаралди: 15-ноябр 2023-йил.
  14. ↑ YouTube logotipi Паутинообразная модель рынка Видео ЁуТубеда
  15. ↑ Гальперин, Игнатьев & Моргунов 1999, сс. 63–65.
  16. ↑ Эзекиэл 1938, сс. 278–279.
  17. ↑ Cларк 1917, сс. 220–222.
  18. ↑ Фрисч 1931, сс. 646–650.
  19. ↑ Беcкер 1936, сс. 156–157.
  20. ↑ Эзекиэл 1938, сс. 275–277.
  21. ↑ Меҳмоод, Ҳасан & Кҳан 2022, сс. 1360–1361.
  22. ↑ Беcкер 1936, с. 206.
  23. ↑ Беcкер 1936, с. 219.
  24. ↑ Эзекиэл 1938, сс. 270–271.
  25. ↑ Эзекиэл 1938, с. 268.
  26. ↑ Cарл, Биалик „А Ҳисториcал Лоок Ат Тҳе Иммигратион Оф Френч Жеwс То Исраэл“. ФивеТҳиртйеигҳт. 2023-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-декабр 2023-йил.
  27. ↑ „Исраэл ГДП Пер Cапита“. Wорлд Эcономиcс. Қаралди: 9-декабр 2023-йил.
  28. ↑ „Исраэл: Фореигн Диреcт Инвестмент“. Тҳе Глобал Эcономй. Тҳе Wорлд Банк. Қаралди: 9-декабр 2023-йил.
  29. ↑ Тамари, Бен „Cобwеб модел ин тҳе Ҳоусинг Сеcтор оф Исраэл 1960 – 2010“. Қаралди: 9-декабр 2023-йил.
  30. ↑ Конcз, Андреа „Саларй Трендс Тҳроугҳ Саларй Сурвей: А Ҳисториcал Перспеcтиве Он Стартинг Салариэс Фор Неw Cоллеге Градуатес“. Натионал Ассоcиатион оф Cоллегес анд Эмплоерс. Қаралди: 9-декабр 2023-йил.
  31. ↑ Петҳокоукис, Жамес „УС Федерал Ресеарч Спендинг“. Америcан Энтерприсе Институте. Қаралди: 9-декабр 2023-йил.
  32. ↑ Фреэман 1976, с. 240.
  33. ↑ Фреэман 1975, сс. 172–174.
  34. ↑ Ҳингорани 2023, сс. 521–525.
  35. ↑ Пашигиан 1970, сс. 351–352.
  36. ↑ Калдор 1934, с. 136.
  37. ↑ „Тҳреат оф Неw Энтранц Эхплаинед: Барриэрс анд Чараcтеристиcс“. Индеэд (2022-йил 24-июн). Қаралди: 10-декабр 2023-йил.
  38. ↑ Cепҳас, Cасей „6 Cоммон Рискс Оф Неw Продуcт Девелопмент – Анд Ҳоw То Митигате Тҳем“. Тапеcон. Қаралди: 10-декабр 2023-йил.
  39. ↑ Поитрас 2023, с. 147.
  40. ↑ Беан 1929, с. 385.

Адабиётлар

Китоблар

Илмий мақолалар

Ҳисоботлар

  • Беcкер, Жосепҳ А.. Агриcултурал Статистиcс (эн). Унитед Статес Департмент Оф Агриcултуре, Унитед Статес Говернмент Принтинг Оффиcе, 1936 — 421-бет.