Toʻxta Rahmonova
Тўхта Раҳмонова (1921-йил, 6-май, Тўрткўл — 1984-йил, 2-апрел, Нукус) — қорақалпоқ актрисаси. Ўзбекистон халқ артисти (1950). 1934-йилдан Станиславский номидаги Қорақалпоқ театрида ишлаган. Табиатан жарангдор овози билан мусиқали драма жанрида драма ва вокал композицияларини уйғунлаштирган ҳолда тўлақонли образлар яратди. Қорақалпоқ театрининг мусиқали драма жанридаги ютуқлари Р. ижоди билан боғлиқ. Гулсара ("Гулсара"), Лайли ("Лайли ва Мажнун"), Ойпари ("Кукленботир"), Гулпарчин ("Алпомиш"), Ойсанам ("Суймаганга суйканма"), Ойгул ("Ойгул ва Обод"), Шоҳсанам ("Ошиқ Ғариб") каби роллари билан шуҳрат қозонди. Хонанда сифатида ўзбек ва қорақалпоқ қўшиқларини ижро этган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |