Toʻy
Тўй — базм томоша ва зиёфат билан нишонланадиган халқ маросимларининг умумий номи. Ўзбекларда никоҳ тўйи, бешик тўйи, хатна тўйи, ҳовли тўйи ва бошқа турдаги Тўйлар ўтказилади.
Тўйларни ўтказиш жараёнида инсонпарварлик, иззатикром, меҳрибонлик, меҳмоннавозлик, иноқлик каби олийжаноб фазилатлар ёрқин ўз ифодасини топади. Инсон зотини қадрлаш, ҳурматлаш ва улуғлашда Тўйлар беқиёс қимматга эга. Тўй бир кишининг шахсий иши бўлмай, у кенг жамоатчилик ташаббуси ва иштироки билан ўтадиган тантанадир. Шунинг учун Тўйларни замон талаби даражасига кўтариш доимо муҳим ҳисобланади. Тўйларни ўзига хос байрам тарзида ташкил этиш, уларни ҳар томонлама тартибга солиш, ихчамлаштириш, айниқса, бадиий жиҳатдан бойитиш ҳозирги давр талабидир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |