Toʻyinmagan uglevodorodlar
Тўйинмаган углеводородлар — занжирида бир ёки бир неча углеродуглерод каррали боғлари бўлган углеводородлар. Тўйинмаган углеводородларга умумий формуласи СнН2н (масалан, этилен СН2қСН2 пропилен СН3СНқСН2) бўлган олефинлар ёки алкенлар; умумий формуласи СпН2п2 бўлган углеводородлар: 1) алкинлар деб аталувчи уч боғли Тўйинмаган углеводородлар {ацетилен СНқСН ва унинг гомологлари); 2) қўш боғли диен углеводородлари (бутадиен СН2қСН—СНқСН2 ва бошқалар) ва кумулирланган қўш боғли углеводородлар (аллен СН2қСқСН2 ва унинг гомологлари); 3) сиклоалкенлар (қўш боғли нафтенлар, масалан, сиклогексан ва бошқалар) киради.
2 ва 3 боғли енинлар СпН2л4, полиенлар ҳам мавжуд. Умумий формуласи CнҲ2н 6 бўлган ароматик қатор Тўйинмаган углеводородлари. оддий тўйинмаган углеводородлардан хоссалари жиҳатидан фарқ қилади, шунинг учун уларни ароматик бирикмаларнинг алоҳида синфига ажратилади.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |