Тўёна — кечпишар қовун нави. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот интида Қўйбош ва Кутана навларини чатиштириб (А.С.Шчукина, СТ. Пессова, А. С. Ҳакимов, С. Халилов) яратилган. Ниҳоллари униб чиққандан кейин қовуни 105 1 1 5 кунда пишади; ўртача катталикда, вазни 4 – 6 кг, юзаси текис, туси қўнғиркулранг, етилганда сарғишқўнғир тусга киради, тўри дағал. Меваси таркибида 9— 10% қанд бор. Уруғхонаси ўртача, уруғлари йирик. Қишда яхши сақланади. Ҳосилдорлиги 300—400 с/га. 1991-йилда давлат реестрига киритилиб, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида экиш уч_ун тавсия этилган.