Тўзиш — шамол таъсирида тоғ жинсларининг бузилиши ва уларнинг бўлакланган қисмлари йўнилиб бошқа жойга кўчирилиши. Т., айниқса, чўлларнинг қаттиқ шамол эсадиган қисмларида кучли бўлади (мас., Кррақум чўлининг жан. қисми). Т. ва физик нураш жараёнлари бирга табиат ёдгорликлари, устун ва минора кўринишидаги йўнилган қояларни ҳосил қилади.