Toba
Тоба — мил. ИВ аср охирига қадар ҳозирги Ички Монголия (ХХР) ҳудудида яшаган кўчманчи қабила. ИИИ аср ўрталаригача Сянби қабила иттифоқига кирган. Кабила оқсоқоли Ливей ҳукмронлиги даврида (220—277) фаол сиёсий рол ўйнай бошлаган. Хитой билан мустахкам алоқалар ўрнатган. ИВ аср бошида Хитойдаги Ғарбий Сзин империяси билан биргаликда Т.лар ҳуннуларнинг Шимолий Хан давлати билан кураш олиб боришган. Бунинг эвазига Хитой императори 310-йил Т.ларга Дайсзюн вилоятини, 315-йил эса, Чаншан вилоятини (ҳозирги Хебей вилояти) инъом этган. Т.лар Сзин империяси билан ҳарбий иттифоқда бўлсаларда ундан мустақил эдилар. 2—ИИИ асрларда Т.ларда уруғчилик муносабатлари сақланиб қолган, ИИИ аср охири —ИВ аср бошларидан меросий ҳокимият вужудга келган. ИВ аср охирида Т.лар ўзларининг Тоба Вей (Шим. Вей) давлатини барпо этишган. ИВ аср охиридан Т.лар ўтроқ ҳаёт тарзига ўтишган, хонаки чорвачилик билан бир қаторда деҳқончилик билан ҳам шуғулланган. Кейинчалик бошқа халклар билан аралашиб кетган ва ВИИ асрдан бошлаб Т.лар номи тарих сахифаларида учрамайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |