Toblash
Тоблаш (металлургияда) — материал (асосан, металл) ларга термик (иссиқлик) ишлови бериш; материал (мас., пўлат)ни юқори трагача (мас., 1600° гача) қиздириб, шу трада маълум вақт тутиб туриш ва тез совитиш. Материалнинг юқори трага хос ҳолатини сақлаб қолиш ёки уни секин совитилганда юз бериши мумкин бўлган зарарли жараёнларнинг олдини олиш (сўндириш) учун амалга оширилади. Т. юқори традаги барқарор ҳолати паст традаги барқарор ҳолатидан фарқ қиладиган (мас., кристалл структурадаги) материаллар учун ярайди. Т. натижасида ҳосил бўладиган структуралар фақат нисбий жиҳатдангина барқарор бўлади, қиздирилганидан кейин барқарорроқ ҳолатга ўтади. Металлар (шу жумладан, эскиртирилган металлар), уларнинг қотишмалари, шиша, суюқ ҳолатдаги моддалар ва бошқа табиий шароитда ёки муайян технологик жараёнларда тобланади. Материаллар ичида энг кўп тобланадиган металл пўлат ҳисобланади (қаранг Пўлатни тоблаш).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |