Тоболск (сибирча: İскəр) — Россия Федерацияси Тюмен вилоятидаги шаҳар. Иртишга Тобол дарёси қуйилишига яқин ердаги пристан. Яқин темир йўл стансияси — Тоболск (14 км). Аэропорт бор. Аҳолиси 100 минг киши (2024). Тоболск 1587-йилда вужудга келган. 1610-йилдан ҳозирги ўрнида. Кемасозлик корхонаси, кема таъмирлаш заводи, нефт кимёси, ёд комбинатлари, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари, мебел, гилам ва суякка бадиий гул солиш фабриклари, педагогика институти, драма театри, тарихиймеъморий музей қўриқхонаси бор. Меъморий ёдгорликларидан Сибирдаги биринчи тош Кремли (ХВИИ аср охири), СофияУспение собори (ХВИИ аср), Карвонсарой (Гостиний двор) ва "Швед палатаси" (ХВИИИ аср бошлари сақланган).[1]

Манбалар

  1. ↑ "Тоболск" ЎзМЕ. Т-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-28 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил