Тодд Гордон Эwен (талаффузи: Тодд Гордон Эвен) (1966-йил 22-март – 2015-йил 19-сентябр) – канадалик профессионал хоккейчи. Тодд Эwен Миллий хоккей лигасининг (НҲЛ) бир нечта жамоаларда ўйнаган[1]. Тодд Эwен, шунигдек, „Ст. Лоуис Блуэс“, „Монтреал Cанадиэнс“, „Мигҳтй Дуcкс оф Анаҳеим“ ва „Сан Жосе Шаркс“ хоккей клубларида ўйнаган.

Тодд Эwен
Туғилган жойи 22-март 1966-йил
Саскатоон, Саскатчеwан, Канада
Ўлими 19-сентябр 2015-йил(2015-09-19)
(49 ёшда)
Wилдwоод, Миссоури, АҚСҲ
Бўйи 6 фт 3 ин (191 cм)
Оғирлиги 230 лб (104 кг; 16 ст 6 лб)
Позицияси ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари Ст. Лоуис Блуэс
Монтреал Cанадиэнс
Мигҳтй Дуcкс оф Анаҳеим
Сан Жосе Шаркс
НҲЛга кириш драфти 168-ўриндаги танлов, 1984
Эдмонтон Оилерс
Жамоалардаги фаолият 1986—1997

Фаолияти

Ёшлигида Тодд Эwен 1979-йилда Қуэбеc Халқаро Пеэ-Wеэ хоккей турнирида Алберта штатидаги Ст. Алберта шаҳридаги кичик хоккей жамоаси билан ўйнаган[2].

Тодд Эwен „Эдмонтон Оилерс“ хоккей клуби сафига саккизинчи раундда 1984-йилги НҲЛ кириш лойиҳасида 168-ўринидаги танлов асосида қабул қилинди.

Профессионал фаолияти

Тодд Эwен ҳеч қачон „Эдмонтон Оилерс“ хоккей жамоаси сафида ўйнамаган, лекин 1985-йилги Станлей кубоги плей-офф босқичи учун жамоага чақирилган эди[3]. Кейинчалик Тодд Эwен „Ст. Лоуис Блуэс“ хоккей клубига алмаштирилди.

Тодд Эwен „Ст. Лоуис Блуэс“ хоккей клуби билан тўрт йил ўйнади[4]. Тодд Эwен Миллий хоккей лигасидаги ўйинларидан бирида Боб Проберт билан жанжаллашиб қолди. Ўша учрашувда Тодд Эwен Боб Пробертни бир зарба билан нокаутга учратди. Бу Проберт билан бўлган бир нечта жангларнинг биринчиси эди. Тодд Эwен 1990-йилда „Монтреал Cанадиэнс“ хоккей клубига алмаштирилди. Тодд Эwен „Монтреал Cанадиэнс“ клуби сафида тўрт мавсум ўйнади. Тодд Эwен клуб сафида 1993-йилда Станлей кубоги чемпионлигини қўлга киритди. 1994-йилги мавсум бошланишидан олдин Тодд Эwен „Мигҳтй Дуcкс оф Анаҳеим“ хоккей жамоаси сафига қўшилди. Тодд Эwен Патрик Cарнбаcк билан бирга „Мигҳтй Дуcкс оф Анаҳеим“ клуби сафига қўшилган эди. Тодд Эwен кейинги уч мавсумни жамоанинг юлдуз хоккейчилари Паул Кария ва Теэму Селанне ҳамда Сту Гримсон билан ҳимоя чизиғида ўтказди. Бу вақт ичида Тодд Эwен клуб сафида уч йил давомида сардор ёрдамчиси бўлиб хизмат қилди. Тодд Эwен 1996—1997-йилларда „Сан Жосе Шаркс“ хоккей клуби сафига эркин агент сифатида қўшилди. Тодд Эwеннинг фаолияти икки тиззасини операция қилиш билан якунланди.

Мураббийлик фаолияти

Тодд Эwен нафақага чиққанидан кейин мураббийлик билан шуғулланди. „Ст. Лоуис“ клубига қайтиб келгач, Тодд Эwен маҳаллий „Честерфиэлд“ хоккей ассоциациясида иштирок этди ва уч йил давомида мураббийлик фаолияти билан шуғулланди. „Честерфиэлд“ клубидаги фаолияти давомида Тодд Эwен мазмунли фаолият олиб борди.

Ўлими

Тодд Эwен 2015-йил 19-сентябрда 49 ёшида тўсатдан вафот этди[5]. Эртаси куни кўплаб оммавий ахборот воситалари Эвеннинг бошига ўқ узиш орқали ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар беришди[6]. Кейинчалик Тодд Эwеннинг оиласи унинг бир неча йиллардан бери депрессиядан азият чекаётгани ҳақида хабар беришди[7].

Фаолият статистикаси

Мунтазам мавсум Плей-офф ўйинлари
Мавсум Клуб Лига Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти
1982—1983 Камлоопс Жуниор Оилерс WҲЛ 3 0 0 0 2 2 0 0 0 0
1982—1982 Вернон Лакерс БCЖҲЛ 42 14 10 24 178 — — — — —
1983—1984 Неw Wестминстер Бруинс WҲЛ 68 11 13 24 176 7 1 2 3 15
1984—1985 Неw Wестминстер Бруинс WҲЛ 56 11 20 31 304 10 1 8 9 60
1985—1986 Неw Wестминстер Бруинс WҲЛ 60 28 24 52 289 — — — — —
1985—1986 Маине Маринерс АҲЛ — — — — — 3 0 0 0 7
1986—1987 Пеориа Ривермен ИҲЛ 16 3 3 6 110 — — — — —
1986—1987 Ст. Лоуис Блуэс НҲЛ 23 2 0 2 84 4 0 0 0 23
1987—1988 Ст. Лоуис Блуэс НҲЛ 64 4 2 6 227 6 0 0 0 21
1988—1989 Ст. Лоуис Блуэс НҲЛ 34 4 5 9 171 2 0 0 0 21
1989—1990 Пеориа Ривермен ИҲЛ 2 0 0 0 12 — — — — —
1989—1990 Ст. Лоуис Блуэс НҲЛ 3 0 0 0 11 — — — — —
1989—1990 Монтреал Cанадиэнс НҲЛ 41 4 6 10 158 10 0 0 0 4
1990—1991 Монтреал Cанадиэнс НҲЛ 28 3 2 5 128 — — — — —
1991—1992 Монтреал Cанадиэнс НҲЛ 46 1 2 3 130 3 0 0 0 18
1992—1993 Монтреал Cанадиэнс НҲЛ 75 5 9 14 193 1 0 0 0 0
1993—1994 Мигҳтй Дуcкс оф Анаҳеим НҲЛ 79 9 9 18 272 — — — — —
1994—1995 Мигҳтй Дуcкс оф Анаҳеим НҲЛ 24 0 0 0 93 — — — — —
1995—1996 Мигҳтй Дуcкс оф Анаҳеим НҲЛ 53 4 3 7 285 — — — — —
1996—1997 Сан Жосе Шаркс НҲЛ 51 0 2 2 162 — — — — —
НҲЛ жами 518 36 40 76 1914 26 0 0 0 87

Манбалар

  1. ↑ „Формер НҲЛ энфорcер Тодд Эwен диэс ат 49“. УСА Тодай (2015-йил 20-сентябр). Қаралди: 2015-йил 20-сентябр.
  2. ↑ „Пеэ-Wеэ плаерс wҳо ҳаве реачед НҲЛ ор WҲА“. Қуэбеc Интернатионал Пеэ-Wеэ Ҳоcкей Тоурнамент (2018). 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-январ.
  3. ↑ „Формер НҲЛ энфорcер Тодд Эwен диэс ат 49“. УСА Тодай (2015-йил 20-сентябр). Қаралди: 2015-йил 20-сентябр.
  4. ↑ „Формер НҲЛ энфорcер Тодд Эwен диэс ат 49“. УСА Тодай (2015-йил 20-сентябр). Қаралди: 2015-йил 20-сентябр.
  5. ↑ „Формер НҲЛ энфорcер Тодд Эwен диэс ат 49“. УСА Тодай (2015-йил 20-сентябр). Қаралди: 2015-йил 20-сентябр.
  6. ↑ „Репорт: Эwен'с деатҳ беинг cлассифиэд ас суиcиде“. ТСН (2015-йил 20-сентябр). Қаралди: 2015-йил 20-сентябр.
  7. ↑ „Полиcе cлассифй деатҳ оф формер НҲЛер Тодд Эwен ас суиcиде: Репорт“. Яҳоо Cанада (2015-йил 20-сентябр). 2015-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-сентябр.