Тоғ хрустали, тоғ биллури - кварс (СиО2)нинг деярли аралашмаларсиз паеттрали модификацияси; одатда, кимёвий тоза тури. Рангсиз, шаффоф, баъзан оч тутун ранг, саргиш хили ҳам учрайди. Тригонал сингонияда кристалланади. Йирик, тоза монокристаллари кам, кўпроқ метаморфик сланецларнинг ёриқ ва бўшлиқларида, турли типдаги гидротермал томирларнинг ёриқларида, камерали пегматитларда учрайди. Тоғ хрусталининг бир жинсли шаффоф монокристаллари оптик асбоблар ҳамда электр ва радиотехникада пезоэлектрик маҳсулотлар учун қимматбаҳо хом ашё хисобланади. Тоғ хрустали бадиий тош кесиш санъати1 да, кварсли ойналар ва заргарли к буюмлари ясашда ҳам ишлатилади.

Тоғ хрусталининг юқори сифатли хили сунъий йўл билан олинади. Тоғ хрустали конлари Россия (Урал, Олтой), Украина, Хитой, Бразилия, Швейсарияда мавжуд. Ўзбекистонда Тоғ хрустали, асосан, Майдонтол тоғларида топилган.