Togo
Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. (2024-09) |
Того (Того Республикаси, Репудлиқуэ Тоголаисе) – Ғарбий Африкадаги давлат. БМТ аъзоси. Майдони - 56,8 минг км². Аҳолиси - 8,8 млн. киши (2022). Пойтахти – Ломе шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 5 вилоят (регион)га бўлинган.
Того Республикаси Рéпублиқуэ Тоголаисе
| |
|---|---|
|
Шиор: Траваил, Либертé, Патриэ (Франсузча: Меҳнат, озодлик, ватан) | |
|
Мадҳия: Салут à тои, пайс де нос аïэух (Ҳаил то тҳеэ, ланд оф оур форефатҳерс) | |
|
| |
| Пойтахт | Ломе |
| Расмий тил(лар) | Франсузча |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Фауре Гнассингбе | |
| Коми Сéлом Классоу | |
| Мустақиллик (БМТ васийликдаги Франсия ма'муриятидан) | |
• Сана |
27-апрел 1960 |
| Майдон | |
• Бутун |
56,785 км2 (126-ўрин) |
• Сув (%) |
4.2 |
| Аҳоли | |
• 2022-йилги рўйхат |
8,848,699 (106-ўрин) |
| • Зичлик | 100/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$8,948 мил. (142-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$1,575 |
| Пул бирлиги | CФА Франc (ХОФ) |
| Вақт минтақаси | УТC+0 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+0 |
| Қисқартма | ТО |
| Телефон префикси | 228 |
| Интернет домени | .тг |
|
| |
Давлат тузуми
Того – республика. Амалдаги конституцияси 1992-йил 27-сентабрдаги референдумда маъқулланган. Давлат бошлиғи–президент (1967-йилдан Гнасингбе Эядема). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий Мажлис (парламент), ижрочи ҳокимиятни президент билан ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Того Гвинея қўлтиғининг шимолий соҳилида жойлашган ва денгиз бўйи аккумулятив пасттекислигидан, марказий қисми текислик ва 200–400 м баландликдаги платодан иборат. Энг баланд жойи Того тоғидаги Бауман чўққиси (986 м). Шимоли-шарқда Атакоро тизмаси бор. Шимоли-ғарбий чеккасида Оти дарёси водийси жойлашган. Фойдали қазилмалардан темир рудаси, олтин, мармар, ош тузи, фосфорит, хромит, боксит бор. Иқлими субекваториал. Ўртача ойлик ҳарорат 20–25° дан 28–32° гача, йиллик ёғин соҳилда 600–800 мм дан текислик ва марказий платода 1200–1700 мм гача. Йирик дарёлари: Моно ва Оти. Ушбу дарёлар Ёғингарчилик мавсумида серсув бўлади. Того кўли ғоят хушманзара. Баланд ўсадиган саванналар, дарё водийларида доим яшил ўрмонлар бор. Йирик ҳайвонлардан фил, арслон, қоплон, кийик, чиябўри, жирафа, бегемот, тимсоҳ ва бошқалар, ўрмонда маймун, илон кўп учрайди. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш учун Кве, Керан миллий боғлари, Фазао, Малфакаса ва бошқа қўриқхоналар ташкил этилган.
Аҳолиси
Тогода 45 га яқин халқ ва этник гуруҳлар мавжуд. Мамлакат жанубий ва марказий қисмида ква тилларида сўзлашувчи халқлар (эве, ёруба, мина ва бошқалар), қирларда ва айниқса Гана билан чегарага яқин жойларда того, шимолда чокосси халқлари, Того шимолий ва марказий қисмида гур тилларида сўзлашувчи халқлар (кабре, гурма, тем, сомба, котоколи, басари ва бошқалар), шунингдек франсуз ва ливанликлар ҳам яшайди. Расмий тил – франсуз тили. Аҳолининг ярмидан кўпроғи маҳаллий анъанавий динларга, қолганлари христианлик ва исломга эътиқод қилади. Шаҳар аҳолиси 30,8%. Йирик шаҳарлари: Ломе, Сокоде, Воган, Кпалиме, Атакпаме.
Тарихи
Археология топилмалари Того ҳудудида одам қадимдан яшаганлиги ва моддий маданият даражаси юқори бўлганлигидан дарак беради. ХВ аср ўрталарида португалияликлар бу ерга келиб, қора танли қулларни Америкага сотиш учун олиб кета бошлаганлар. ХВИИ—ХВИИИ асрларда қул савдоси авж олиши натижасида Тогонинг жанубда аҳоли камайиб, бу ҳол мамлакат тараққиётига салбий таъсир кўрсатди. ХИХ асрнинг 2-ярмига келиб, йирик давлат уюшмалари (жан.да Эве уюшмаси, шимолда котоколи ва чокосси мусулмон қабилалари уюшмаси) пайдо бўлди. ХИХ аср охирида Того ҳудудини мустамлакачилар босиб ола бошлади. 1884-йил Германия комиссари Нахтигал Того кўли ёнидаги Эве уюшмасининг ҳукмдори Мпла 111 билан протекторат ҳақида битим имзолади. Натижада Того ҳудудининг катта қисмида л ҳукмрон бўлиб олди. 1891-1901-йилларда мамлакат жанубида мустамлакачиларга қарши қўзғолонлар бўлди. Биринчи жаҳон урушида Германия мағлубиятга учраши натижасида Буюк Британия Тогонинг ғарбий қисмини, Франсия шарқий қисмини идора қилишга мандат олди. 1946-йил Шарқий ва Ғарбий Того БМТнинг Буюк Британия ва Франсия бошқарувидаги васийлик ҳудуди деб эълон қилинди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин франсуз Тогосида миллий мустақиллик ҳаракати кучайди ва унга Того Бирлик қўмитаси бошчилик қилди. 1956-йил франсуз Тогоси Франсия Ҳамжамияти таркибида ўзини ўзи бошқарувчи республика деб эълон қилинди. Британия Тогоси 1956-йил референдум натижасида инглизларнинг Олтин Қирғоқ (1957-йилдан мустақил Гана давлати)га қўшилди. 1960-йил 27 апрелда Того мустақил республика деб эълон қилинди. Того – 1960-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1993-йил 10 ноябрда тан олган. Миллий байрами – 27-апрел – Мустақиллик куни (1960).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
Того халқи бирлашмаси партияси – 1969-йил тузилган; Янгиланиш учун ҳаракат қўмитаси партияси – 1991-йил ташкил этилган; Адолат ва демократия йўлидаги иттифоқ партияси – 1991-йил асос солинган; Демократия ва тараққиётни қўллаб қувватлаш бирлашмаси партияси; Янги кучларни мувофиқлаштириш партияси – 1993-йил тузилган. Того меҳнаткашлари миллий конфедерацияси – 1973-йил асос солинган.
Хўжалиги
Того – аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 32%, саноатнинг улуши 23%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 45%га тенг. Қишлоқ хўжалигида аҳолининг 3/4 қисми банд. Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар 3,5 млн. гектар. Ҳудудининг 41% ҳайдаладиган ер ва кўп йиллик экинзорлар ва 36% га яқини ўтлоқ ва яйловлар ҳасобланади. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи – деҳқончилик. Ички эҳтиёж учун маниок, ямс, маккажўхори, тариқ, оқ жўхори, шоли, экспорт учун қаҳва, какао етиштирилади. Ҳам ички эҳтиёж, ҳам экспорт қилиш учун пахта, мойли экинлар, кокос палмаси, ерёнғоқ, канакунжут ва бошқалар етиштирилади. Чорвачилик суст ривожланган. Оз миқдорда қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, уй паррандаси боқилади. Денгиз, кўл ва дарёларда балиқ овланади. Ёввойи меваларни териш ва овчиликнинг аҳамияти катта. Саноатнинг янги тармоқлари мустақиллик йилларида (кончилик, кимё, тўқимачилик, металлургия, семент) вужудга келди. Саноат ишлаб чиқариш суръатлари ошди. Асосан, майда корхоналар мавжуд, ҳунармандчилик ривожланган. Ломе пойтахт зонаси, шу жумладан денгиз порти зонаси асосий ишлаб чиқариш марказидир. 70-йилларнинг охиридан Тогонинг шимоли-шарқий қисмида ҳам саноат ривожлана бошлади. Мамлакат жанубидаги Хахотоэ, Акумапе, Кпогаме атрофларида фосфорит, Гнаулу атрофида доломит, мармар, денгиз соҳилидаги Анехо шаҳри яқинида ош тузи қазиб олинади. Йилига ўртача 93 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Ишлаб чиқариш саноати кимё, озиқ-овқат, тўқимачилик, кўнпоябзал, пўлат қуйиш, металл ишлаш ва бошқа майда корхоналардан иборат. Ломе яқинида йилига 1 млн. тонна нефтни қайта ишлайдиган завод бор. Бундан ташқари, семент, металлургия, пластмасса буюмлар, ацетилен, гугурт, локбўёқ ишлаб чиқариш заводлари қурилган. Атакпаме яқинида йигирув-тўқув комбинати ишлайди.
Транспорти
Темир йўли узунлиги 395 км, автомобил йўллари узунлиги 12 минг км. Ломе шаҳридан 9 км узоқликда йирик денгиз порти мавжуд. Ҳаво транспортида халқаро йўловчилар ва почта жўнатмалари ташилади. Ломе шаҳри яқинида Токуэн халқаро аэропорти бор. Того чет давлатларга фосфорит, семент, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилади, чет давлатлардан машина ва ускуна, қанд-шакар, гуруч, сут маҳсулотлари олади. Асосан, Европа Иттифоқи мамлакатлари, жумладан, Франсия ҳамда Кот д’ Ивуар, Нигерия ва бошқа мамлакатлар билан савдо қилади. Пул бирлиги КФА франки.
Маорифи ва илмий муассасалари
Того мустақиллиги эълон қилингандан кейин 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий бошланғич таълим жорий қилинган. Бошланғич мактаб-да 6 йиллик таълим берилади. Умумий ўрта таълим мактабида ўқиш муддати 7 йил: тўлиқсиз ўрта мактаб (коллеж)да 4 йил ва тўлиқ ўрта мактаб (лицей)да 3 йил таълим берилади. Ҳунар-техника таълими бошланғич мактаб негизида, ўрта техника таълими тўлиқсиз ўрта мактаб негизида 3–6 йил давомида амалга оширилади. Олий таълим Ломедаги Бенин университети (1965-йилдан коллеж, 1970-йилдан университет) да олинади. Университет таркибида тиббиёт-биология факултети, адабиёт мактаби, тиббий фанлар мактаби, ҳуқуқ ва бошқарув олий мактаби, иқтисодиёт ва бизнес олий мактаби, олий муҳандислик мактаби, олий қишлоқ хўжалиги. мактаби, соғлиқни сақлаш ва биология фанлари институти, тиббиёт мактаби, миллий педагогика институти, олий журналистика институти бор. Тўлиқсиз олий маълумот берадиган бир қанча коллежлар: Кпалимеда агрономия соҳасида касб таълими мактаби (1901), Ломеда меъморлик мактаби (1975), Миллий маъмурий мактаб (1958), Сокодеда Техника коллежи ҳам бор. Тоголар Бенин университети, Демография муаммолари тадқиқот институти, Африка халқаро ҳуқуқ институтида, Ломе-даги Тўқимачилик ва пахта тадқиқот институти (1948), Миллий илмий тадқиқот институти (1965), Илмий техника тадқиқот бюроси (1949), Тропик агрономия тадқиқот институтида олиб борилади. Миллий кутубхона, университет кутубхонаси, Миллий музей ҳам бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Тогода нашр этиладиган газета ва журналлар: „Журнал офисел де ла Репюблик Тоголез“ („Того Республикасининг расмий газетаси“, ҳукуматнинг франсуз тилидаги кундалик хабарномаси), „Тогопресс“ (франсуз, эве ва кабре тилларида чиқадиган кундалик газета, 1962-йилдан), „Того диалог“ (ҳукуматнинг ойлик журнали), „Эвей дю Траваер Тоголе“ („Того мехнаткашларининг уйғониши“ (1 ойда 2 марта чиқадиган газ.,). Того матбуот агентлиги 1975-йил ташкил этилган. Того (Халқаро) радиоэшиттириши – Ломе радиосига 1953-йил, Того (Миллий) радиоэшиттиришига 1979-йил асос солинган.
Меъморчилиги ва тасвирий санъати
Того қишлоқлари кўпинча қир ён бағирларига жойлашган бўлиб, муайян режасиз қурилган. Ўрмонлар орасида доира шаклида лойдан қурилган конуссимон похол томли уйлар учрайди. Тоғли ва жанубий вилоятларда уйлар ёғочдан тўрт бурчакли, томи ясси ёки икки томонга нишаб қилиб, лагуна соҳилларида эса қозиқ оёқлар устига қурилади. Шимолда атрофи девор билан ўралган, бир неча 2–3 қаватли уйлардан иборат қўрғонлар қурилади, Ломе, Анехо, Кпалиме, Сокоде, СансаннеМонго шаҳарларида маъмурий марказлар ва янги турар жой мавзеларида европача бинолар замонавий материал ҳамда конструксиялардан қурилган. Того жанубида яшовчи халқлар ёгоч ўймакорлиги соҳасида гўзал санъат асарлари яратганлар. Аждодларнинг сиймолари, „ибежи“ деб аталган жуфт ҳайкалчалар шаклининг майинлиги ва нозиклиги билан ажралиб туради. Темир, ёғоч, лойдан ясалган ҳайкаллар (уруш худоси Гунинг тасвири) ва муқаддас ҳайвонларнинг тасвирлари машҳур. 1960-йиллардан миллий рассомлик мактаби вужудга кела бошлади. Европада ва маҳаллий рассомлик мактабларида таълим олган рассом ва ҳайкалтарошлар (П. Айи, Ф. Самбиани, Д. Гбенон, Э. Дабля, Р. Далакена, Л. Ф. Тогбуну, Д. Хунсе ва бошқалар) ўз асарларида халқлар турмуши ва ҳаётий муаммоларни акс эттирадилар. Бадиий ҳунармандликда ёғоч, металл ва фил суяги ўймакорлиги, бадиий каштачилик, сават тўқиш кенг тарқалган.
Театр санъати
Того халқларининг маданий мероси анъанавий урф-одат ва маросимлар, халқ байрамлари асосида шаклланган. Гриотлар – сайёр бахшилар, хонанда ва созандалар ижоди халқ театрини вужудга келтириш ва ривожлантиришда бой манба бўлиб хизмат қилади. Уларнинг кўнгилочар ҳажвий томошаларида хасислик, ёлғончилик, риёкорлик мазах қилинади. ХХ асрнинг 40-йилларида замонавий театр ривожланган. Мактабларда ҳаваскорлик тўгараклари ташкил этилди. 60-йилларда ҳаваскор театр жамоалари пайдо бўлди. 1963-йил драматурглар М. Айтнард ва Д. Анану раҳбарлигида Того ёшларининг театр ва фолклор гуруҳи ўз фаолиятини бошлади. Ломедаги „Агоколи“ ярим профессионал труппаси 70–80-йилларда айниқса машҳур бўлди. 1974-йил давлат кўмаги билан театр, балет ва мусиқа сексияларидан иборат профессионал Того миллий труппаси тузилди. 1970-йилдан драма санъати ва халқ қўшиқлари фестиваллари ўтказилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |