Тогодаги ислом дини умумий аҳолининг 18%[1] ёки учдан бир қисмидан(33%) кўпроқни ташкил қилади[2]. Ислом дини Тогога Ғарбий Африканинг кўп қисми билан бир вақтда келган. Тогодаги мусулмонларнинг катта қисми суннийлик Моликий фиқҳ мактаби, баъзилари Аҳмадия ва шиа мусулмонларидирр[иқтибос керак].


Тарихи

Того шимолидаги масжид

Ислом дини биринчи марта Ғарбий Африкага Саҳрои Кабирнинг жанубида, туз ва олтин савдо йўллари орқали кириб келган. Исломлашган барбар ва туарег савдогарлари Саҳрои Кабир савдо йўллари бўйлаб саёҳат қилишган. Вақт ўтиши билан мусулмон уламолари – ўз эътиқодларини ўргатдилар ва йўллар бўйлаб масжидлар қурдилар – савдогарларга саёҳатларида ҳамроҳлик қилишди. Анъанавий кўчманчи гуруҳ бўлган Ҳауса Манде ва Фулани бутун Ғарбий Африка бўйлаб саёҳат қилиб, ўзларининг мусулмон эътиқодларини ҳозирги Гвинея, Серра-Леоне ва Либерия каби жойларга ёйишди[иқтибос керак].

Демографияси

Тогодаги мусулмонлар сони ҳақидаги тахминлар манбага қараб фарқ қилади. CИА Wорлд Фаcтбоок (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-10-12 санасида архивланган) бу кўрсаткични 20% деб кўрсатади[иқтибос керак]. Пеw тадқиқот маркази томонидан 2020-йил учун прогноз аҳолининг 14% ёки 1,020,000 кишини ташкил қилади[3].

Ташкилотлари

Того мусулмонлари федерацияси мамлакатдаги энг йирик мусулмон ташкилотидир. У ислом дини билан боғлиқ ишлар билан шуғулланади ва экстремизмга қарши чиқади[4].

Маълум мусулмонлари

Моҳамед Кадер, ФИФА жаҳон чемпионати гол урган биринчи тогол ўйинчиси.

Манбалари

  1. ↑ „Натионал Профилес“. www.тҳеарда.cом. Қаралди: 2022-йил 2-ноябр.
  2. ↑ Лого, Алпҳонсе. „Тоголесе Муслимс бегин спиритуал препаратионс фор Рамадан“. АА (2015-йил 17-июн). Қаралди: 2021-йил 5-сентябр.
  3. ↑ „Религионс ин Того | ПЕW-ГРФ“. www.глобалрелигиоусфутурес.орг. Қаралди: 2022-йил 2-ноябр.
  4. ↑ „Муслимс плайинг аcтиве роле ин Того“. Араб Неwс (2013-йил 22-феврал). Қаралди: 2021-йил 5-сентябр.