Toha Husayn
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |

Тоҳа Ҳусайн (арабча: طه حسين; 1889.14.11, Юқори Миср, Магага шаҳри яқинидаги Килу қишлоғи — 1973.28.10, Қоҳира) — араб ёзувчиси, адабиёцҳунос ва тарихчи (Миср), профессор (1919). Қоҳирадаги Араб тили академияси президенти (1965-йилдан). "Вафд" партияси аъзоси (1932). Искандария университети ректори (1943-1946), Маориф вазири (1950—1952), 1956-йилдан Миср Ёзувчилари иттифоқи раиси.
Тўрт ёшида кўр бўлиб қолган. Араб шоири ва файласуфи Абул-аъло ал-Мааррий ижоди бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган. "Кунлар" (1—2-китоб, 1929—1939; 3-китоб, 1972), "Каклик нидоси" (1934), "Адиб" (1935), "Бахцизлик дарахти" (1944), "Ер заҳ-маткашлари" (1948) ва бошқа асарлар муал-лифи. Ҳ.Т.нинг адабиёцҳуносликка оид "Шеърият ва наср ҳақида суҳбатлар" (1936), "Ҳозирги замон адабиётимиздан" (1958) каби асарлари ҳам бор. "Мемуарлар"и 1967-йил нашр этилган. Миср Давлат мукофоти (1959) ва "Нилуфар" жур мукофоти (1971) лауреати.
Манбалар
Адабиётлар
- Халидов А. Б., Художественная проза Таха Хусейна, Л., 1954;
- Коцарев Н. К., Писатели Египта. ХХ век, М., 1975.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |