Тоҳир Тўлқинович Орипов (ўзбекча: Тоҳир Тўлқинович Арипов) — ўзбек давлат арбоби, генерал-маёр. 2018-йилдан 2025-йилгача Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси, 2025-йилдан Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.

Орипов Тоҳир Тўлқинович
 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари
Мансаб даври
2018-йил 11-майдан – 2018-йил 15-октабргача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Саидкарим Нишонбоев
Вориси Муҳиддин Жўраев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1974-йил 21-ноябр (1974-11-21) (51 ёш)
Тошкент
Мукофотлари
Қўшин тури ички хизмат
Унвони Генерал-маёр

Меҳнат фаолияти

1974-йил 21-ноябрда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида туғилган.

1992—1996-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби тингловчиси.

1996—1997-йилларда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хизмат тайёргарлиги ва ўт ўчириш бўлими муҳандиси.

1997—2000-йилларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси давлат ёнғин назорати инспектори.

2000—2001-йилларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси 3-сонли ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги бирикмаси катта муҳандиси.

2001—2008-йилларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси 2-даражали 3-сонли ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отряди командири.

2008—2009-йилларда Тошкент вилояти Қибрай тумани ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи.

2009-йилда — Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

2009—2013-йилларда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи.

2013—2017-йилларда — Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

2017—2018-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи.

2018-йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари[1].

2018-йил октябрдан 2025-йил 29-июлгача Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи[2].

2025-йилдан буён Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи[3].

2022-йил 14-январда генерал-маёр унвони берилган[4].

2019-йил 28-августда Мардлик ордени билан мукофотланган[5].

Манбалар