Tohir Rajabiy
Тоҳир Ражабий (1946-йил, 5-сентябр, Тошкент) — созанда (қашқар рубоби). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1990). Юнус Ражабийнинг ўғли. Тошкент консерваториясини тугатган (1969). Навоий театрида (1969—73), Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг Дони Зокиров номидаги Ўзбек халқ чолғулари оркестри (1973—91 ва 2002-йилдан), Эстрадасимфоник оркестри (1991—2001 )да якка созанда. Жозибали, мусиқа безакларига бой ижро услуби юқори техникаси, нозик крчиримлари билан ажралиб туради. Репертуаридан ўзбек мумтоз куйлари ("Насри Сегоҳ", "Галдир", "Оромижон", "Ҳожиниёз", "Гиря", "Бает ИИ", "Ушшоқ" ва бошқалар), бастакорлар асарлари (И. Икромовнинг "Муножот" И—ИИ, "Гулузорим", Т. Жалиловнинг "Отмагай тонг", Д. Зокировнинг "Эй сабо", "Кўрмадим", Ю. Ражабийнинг "Кошки", "Раъноланмасун" ва бошқалар) ўрин олган. Шунингдек, ўзбек халқ чолғулари, камер ва эстрадасимфоник оркестрлари жўрлигида Ўзбекистон (С. Ҳайитбоев, Б. Гиенко, Сайфи Жалил, Ҳаб. Раҳимов, М. Бафоев, Д. Омонуллаева, А. Назаров ва бошқалар) ва чет эл (Ф. Лист, С. Алескеров, Г. Хонмамедов, Р. Паулс, М. Легран ва бошқалар) композиторлари асарларини ижро этган. Т. Р. бир қанча қўшиқларга мусиқа ёзган ("Ёдинг дил ардоғида", "Куйлар осмонида", "Ражабий мадҳи" ва бошқалар)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |