Тоҳир Саидов (1965-йил 28-сентябр, Хоразм вилояти) — ўзбек театр ва кино актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти [1].

Болалиги

Тоҳир Саидов ёшлигидан актёр бўлишни орзу қилган, шу сабаб ўрта мактабни тамомлаб пойтахтга келган ҳамда Тошкент театр ва рассомчилик санъати олийгоҳига ўқишга кирган[1].

Меҳнат фаолияти

Актёр ўз фаолиятини 1991-йилда Ўзбек миллий академик драма театрида бошлайди. У театрда саҳналаштирилган 60 дан зиёд спектаклларда ранг-баранг образлар яратди. Жумладан: "Уфқ” спектаклида Турсунбой, "Кундузсиз кечалар”да Сезгир, "Бир кошона сирлари”да Сарвар, "Қаллиқ ўйин”да Чоннама, "Қирол Лир”да Масхарабоз, "Гамлет”да Гамлет, "Етти фарёд”да Адолфо, "Шум бола”да Ҳожибобо, "Ўткан кунлар”да Ҳомидбой, "Яраланган оққуш ноласи”да Носир, "Имкон”да Рустамали, "Омон бўлгин, азизм”да Жорж, "Уйқусиз кеча”да Баҳром, "Тортадурман жабримни”да Шотурсун, "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Мадрисио, "Олтин қиз”да Қодир, "Оқибат”да Жеймс каби турли характердаги қаҳрамонлар образини маромига етказиб ижро этди. Т.Саидов театрдаги фаолияти билан бир қаторда филм ва сериалларда ҳам ўзига хос ижодий фаолиятни амалга оширди. Булардан "Шайтанат”, "Чархпалак”, "Сардор” сериалларида; "Суғдиёна”, "Улоқ”, "18 квадрат” каби филмларда 20 дан зиёд образларни маҳорат билан яратди. Тоҳир Саидовни халққа танитган роли бу „Кўнгил кўчалари“ сериалидаги „гадой“ образи бўлган. Ушбу сериалдан ташқари актёр яна "Шайтанат" ва „Сардор“ каби сериалида, шунингдек „Сўғдиёна“, „Чавандоз“ ҳамда „18 Квадрат“, „Сув ёқалаб“ каби 20 дан ошиқ филмларда ҳам рол ижро этган. Актёр 2005- йилда хизмат кўрсатган артист ҳамда 2025- йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган

Мукофотлари

Тоҳир Саидов ўзининг санъат соҳасидаги узоқ йиллик фаолияти орқали 2005-йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист“ унвони билан мукофотланган. 2025-йил 23-августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фармони билан “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонига сазовор бўлган[2].

Филмографияси

Номи Образ Йил Изоҳ
Сув ёқалаб 2009
Жийда гули Мухтор — Мадинанинг отаси 2010

Манбалар