Тоҳир ибн Муслим (арабча: طاهر بن مسلم‎‎) — Мадинанинг биринчи Ҳусайний амири ёки шарифи.

Тоҳир ибн Муслим
арабча: طاهر بن مسلم‎‎
Вафоти 992
Касби Мадина амири
Болалари Ал-Ҳасан ибн Тоҳир
Отаси Абу Жаъфар Муслим

Тоҳир ибн Муслим Ҳусайн ибн Алининг тўққизинчи авлодидан бўлган Абу Жаъфар Муслимнинг ўғли бўлган. Абу Жаъфар Ҳусайнийлар авлоди Мадинада кўзга кўринган оилалардан бири бўлиб, кейинчалик Мисрга ҳижрат қилган ва ихшидийлар, кейинроқ Фотимийлар саройида муҳим шахсга айланган[1].

976–977-йилларда отасининг вафотидан кўп ўтмай, Тоҳир ибн Муслим Мадинага қайтиб келган ва у ерда Ҳусайнийларнинг қолган қисми томонидан раҳбар сифатида танилган. У дастлаб Аббосийлар халифаси ат-Тоийга бай’ат қилган, аммо Фотимийлар халифаси ал-Азиз Биллоҳ қўшин юбориб, уни Фотимийларга бай’ат қилишга мажбур қилган[1].

Тоҳир ибн Муслим вафотига қадар Мадина ҳукмдори бўлган. 992-йилда вафотидан кейин унинг ўрнига ўғли ал-Ҳасан ўтирган[1]. Кейинчалик Тоҳир ибн Муслимнинг насли тахтдан ағдарилиб, унинг ўрнига 1007-йилда Ҳусайнийлар авлоди вакили Довуд ҳокимиятга ўтирган[1].

Манбалар

Адабиётлар

  • Мортел, Ричард Т. (1991). "Тҳе Оригинс анд Эарлй Ҳисторй оф тҳе Ҳусайнид Амирате оф Мадīна то тҳе Энд оф тҳе Аййūбид Период". Студиа Исламиcа 74 (74): 63–78. дои:10.2307/1595897. 
Тоҳир ибн Муслим
Сиёсий идоралар
Янги даража Мадина шарифи
(Фотимийлар халифалиги ҳукмронлиги остида)

тах. 976 — 992
Кейингиси