Toifi
Тоифи, Тойфи, Сайфи Ғуломи — кечпишар хўраки узум нави. Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Ватани — Арабистон. Ўрта Осиёда қадимдан экилади. Ўзбекистон, Туркменистан, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистонда кенг тарқалган. Оқ Т. ва Пушти Т. хиллари бор. Уларнинг фарқи асосан узуми рангида. Пушти Т. кўпроқ экилади. Тупи кучли ўсади. Барглари ўртача, тўгарак ёки узунасига салгина чўзиқ (диаметри 14—16 см), беш бўлмали, пастга қараган томони тукли. Гули икки жинсли. Узум боши катта (2,5—6,5 кг гача). Ғужуми йирик, чўзиқ, уч томони ўйикли, кунгай томони пушти. Таркибида 22—25% қанд, 4—5% кислота бор. Пўсти қалин, эти серсув, карсиллайди. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 3640° бўлганда 151 — 188 кунда — сентабр охирида тўлиқ етилади. Новдалари яхши пишади. Ҳосиддорлиги 160—280 с/га (350 с гача боради). Узуми сакдашга ва узоқ жойларга юборишга чидамли. Янгилигида истеъмол қилинади. Т. баланд ишкомларда ва кўп зангли елпиғичсимон шакл бериб ўстирилса, юқори ҳосилдорлик таъминланади. Тупроқ шароитларига талабчан эмас. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида етиштирилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |