Тоир Дадахонов (1954-йил 6-ноябр, Тошкент шаҳрида туғилган) – Ўзбекистон қаҳрамони, „Меҳнат шуҳрати“ ордени соҳиби.

Тоир Дадахонов
Таваллуди 1954-йил 6-ноябр
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Қурувчи
Дини Ислом
Мукофотлари Oʻzbekiston qahramoni Mehnat shuhrati ordeni

Таржимаи ҳоли

Тоир Дадахонов 1954-йил 6-ноябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. „12-трест“ очиқ а0ксиядорлик жамиятининг 50-қурилиш бошқармаси монтажчи-пайвандчилар бригадаси бошлиғи сифатида фаолият юритган. Дадахонов бошчилигидаги бригада аъзолари М. Горкий номли рус драма театри, Ўзбек Миллий академик театрини қайта таъмирлаш, Мустақиллик майдонида Олий Мажлис Сенати маъмурий биноси, Молия вазирлигининг ғазнахонаси, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида „Ягона қабуллар уйи“, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш университети биноси, „Ўзбекинвест“ маъмурий биносининг реконструксияси, Ўзбекистон ёшлар футбол мактаби, Алишер Навоий номидаги кутубхона, олий тоифадаги „Ҳятт“ мехмонхонаси, Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлар академияси, Чилонзор туманидаги 238-умумтаълим мактаби ва А.Қодирий номидаги ижод мактаби қурилиш жараёнларида иштирок этган[1].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 126.
  2. ↑ „«ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ» УНВОНИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА“. лех.уз. Қаралди: 10-сентабр 2023-йил.

Адабиётлар

Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор ва бошқалар. Ўзбекистон қаҳрамонлари. Тошкент: Адабиёт, 2021 — 216-бет. Қаралди: 11-август 2023-йил.