Тоир Абдуқаҳҳорович Воҳидов (1963-йил 11-ноябрда  Самарқандда дунёга келади) — совет ва ўзбек шахматчиси, гроссмейстер (2009), ҳакам ва мураббий[1] . Ўзбекистон терма жамоаси таркибида шахмат бўйича иккита жамоавий олимпиадада (1996 ва 2002)[2], иккита жамоавий жаҳон чемпионатида (1993 ва 2001) ва учта жамоавий Осиё чемпионатларида (1993, 1999, 2003) шахмат сурган. 2014-йилда у ФИДЕ ҳаками бўлади.  

Тоир Абдуқаҳарович Воҳидов
Таир Абдукахарович Вахидов
Туғилган санаси: 1963-йил 11-декабр (1963-12-11) (62 ёш)
Туғилган жойи: Самарқанд, ЎзССР
Унвони: Гроссмейстер(2009)
Максимал рейтинги: 2546 (2003-йил)
Ҳозирги рейтинги : 2380
Мукофотлари:

Oʻzbekiston iftixori

Шахматдаги фаолияти

Совет даврида Тоир Воҳидов кучли рақобат туфайли терма жамоага кира олмади. 1983-йилда шахмат бўйича спорт устаси унвонини олди. СССР парчаланганидан кейин шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси а’зоси бўлди. 1992-йили Тошкент шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган халқаро турнирда Григорий Серпер билан иккинчи ўринни бўлишиб олган. 1993-йилда Ўзбекистон висе-чемпиони бўлди. 1997-йилда Шверин шаҳрида (Германия) очиқ турнирда иккинчи ўринни эгаллади. 2000-йилда Абу-Дабида (БАА) шахмат бўйича ўтказилган турнирда иккинчи ўринни олади. 2004-йили Мадрас (Ҳиндистон) шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган турнирда Тоир Воҳидов биринчи ўринни эгаллаган бўлса, 2005-йилда Бандар-Сери-Бегаван (Бруней) шаҳрида ўтказилган иккита турнирда ғолибликни қўлга киритган. 2005-йилдан кейин у шахмат турнирларида камдан-кам иштирок этади. 2019-йилда “Инаркиев Cуп” халқаро шахмат фестивалида учинчи ўринни эгаллайди[3] .

1993-йилда шахмат бўйича 10-жамоавий Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида кумуш медални олишга мушарраф бўлади. 1999-йили шахмат бўйича 12-жамоавий Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

2003-йил 1-январда Тоир Воҳидов ўз фаолиятидаги ФИДЕ рейтингида 2546 балл билан максимал рейтингга эришиб, ўзбекистонлик шахматчилар рўйхатида иккинчи бўлди.

2015-йилда Читтагонгдаги халқаро турнирда ғолиб чиқди (А.Ал-Рақиб билан 1-2-ўринларда)[4].

Спорт натижалари

Йил Шаҳар Турнир + − = Натижа Жой
1993-йил Куала Лумпур 10-жамоавий Осиё чемпионати 1 2 1 4 дан 1½ 2 [5]
Луcерне 3- жамоавий жаҳон чемпионати 1 2 1 4 дан 1½
1996-йил Ереван 32-Олимпиада 2 2 4 8 дан 4
1999-йил Шенянг 12-жамоавий Осиё чемпионати 0 1 5 6 дан 2½ 1 [5]
2001-йил Ереван 5-жамоавий жаҳон чемпионати 0 1 3 4 дан 1½
2002-йил Блед 35-Олимпиада 2 0 5 7 дан 4½
2003-йил Жодхпур 13-жамоавий Осиё чемпионати 3 1 0 3/4 3 [6]

Манбалар

  1. ↑ „Ваҳидов, Таир ФИДЕ Чесс Профиле - Плаерс Арбитерс Траинерс“. ратингс.фиде.cом. 2020-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-декабр.
  2. ↑ „ОлимпБасе :: Мен'с Чесс Олймпиадс :: Таҳир Вакҳидов“. www.олимпбасе.орг. Қаралди: 2019-йил 22-декабр.
  3. ↑ Иван МАРЧЕНКО. „Кыргызстанцы победили на международном фестивале шахмат“ (ру). 24.кг (2019-йил 19-август). 2019-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-декабр.
  4. ↑ „CЖКС-Приме ГМ 2015 2015 - 365Чесс.cом Тоурнаменц“. www.365чесс.cом. 2020-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-феврал.
  5. ↑ 5,0 5,1 умумжамоа
  6. ↑ шахсий.

Ҳаволалар

ФИДЕ сайтида Тоир Воҳидовнинг шахсий картаси

Чессгамес.cом ма'лумотлар базасида Тоир Воҳидов ўйинлари