Toj-ul-masajid
Тож-ул-Масажид (арабча: تَاجُ ٱلْمَسَاجِدتَاجُ ٱلْمَسَاجِد, Таржимаси:Таж-ул-Масжид, Узбек: 'Масжидлар тожи') ёки Тож-ул-Масжид (تَاجُ ٱلْمَسْجِد) Ҳиндистонда жойлашган бўлиб, у ердаги энг катта масжид ҳисобланади.
Таж-ул-Масажид | |
|---|---|
| تَاجُ ٱلْمَسَاجِد | |
|
| |
| Веб-сайт | ҳттпс://www.дарулулоомтажулмасажид.ин |
Тарихи
Тож-ул-Масжид қурилиши Бхопаллик Наваб Шоҳ Жаҳон Бегим томонидан Шоҳжаҳонободнинг марказий бозори яқинида бошланган. Қурилиш қачон бошлангани ноаниқ. Ҳинд тарихчиси Шарма буни 1871-йил бошланган дегани ҳақида маълумотлар бор. 1901-йилда Шоҳ Жаҳон Бегим вафот этганидан кейин унинг қизи Султон Жаҳон Бегим умрининг охиригача масжид қурилишини давом эттирган. Қурилиш учун бозор яқинидаги учта катта сув ҳавзалари атрофи танланга, хусусан: Мунши Ҳусайн Талаб, Нур Маҳал Талаб ва Мотиа Талаб.
Масжидда маблағ етишмовчилиги сабабли қурилиш ишлари тўхтаб қолган ва кейинчалик бу ишлар 1971-йилда якунланган. Кириш эшигини Қувайт амирининг марҳум рафиқаси хотираси учун совға қилинган бўлиб, унда ХИИИ аср Сурия масжидлари нақшларини кўриш мумкин[1].
CОВИД-19 пандемияси даврида масжид эмлаш маркази сифатида ишлатилган[2].
Архитектураси
Тож-ул-масажид асосан Мўғул меъморчилиги асосида қурилади[3]. Масжиднинг мармар гумбаз ҳамда 18 қаватли саккиз бурчак шаклидаги қўш миноралари, жозибали устунлар жойлашга асосий йўлаги Деҳлидаги Жама масжиди ва Лаҳордаги Бадшахи масжидига ўхшаш мармар полга эга[4]. Унинг марказида катта таҳорат хонаси бўлган ҳовли бўлиб, унинг асосий намозгоҳидан тўрт тарафга олиб борувчи йўлаклари ва йўлак охирида 4 та катта дарвозалари жойлашган. Залдаги улкан 27 та устунлар бўлиб, улардан 16 таси гулбарг новдалари билан безатилган.
Масжидда зенана (аёллар таҳоратхонаси) ҳам мавжуд эди. Масжид қурилиши даврида аёллар учун уйдан намоз ўқиш одатий ҳол бўлгани сабабли жуда кам фойдаланилган[5],[6].
Илм ҳалқалари

Бҳопал Таблигҳи Ижтема ҳар йили йиғиладиган уч кунлик жамоат мажлиси бўлиб, бутун дунёдан одамлар жалб қиллинган. У Тож-ул-Масажидда бўлиб ўтган кейинчалик эса, бу ерда жой етишмаслиги сабабли шаҳар ташқарисидаги масжидга[7] кўчирилади.
Галерея
-
Тож-ул-Масажид дарвозаси
-
Тож-ул-масажиднинг кириш эшиги
-
Тож-ул-Масажид юқоридан сурати
-
Тож-ул-Масжиднинг асосий майдони
-
Тож-ул-Масажидга кириш эшиги
-
Тож-ул-масажид мадрасаси
-
Девордаги ўйма нақшлар
-
Намоз вақтини кўрсатувчи соат
-
Тож-ул-масажид ичкаридан кўриниши
-
Таж-ул-масажид ичкарида
-
Таж-ул-масажид ташқи кўриниши
Манбалар
- ↑ Мулчандани. „Таж ул Масажид“. Тимес оф Индиа Травел. Қаралди: 2021-йил 26-июн.
- ↑ „Ҳисториcал Таж-ул-Масажид премисес ин Бҳопал усед то ваccинате интер-фаитҳ пеопле“ (эн-УС). Тҳе Сиасат Даилй (2021-йил 10-апрел). Қаралди: 2021-йил 26-июн.
- ↑ „Таж-Ул-Масажид: Cроwн оф тҳе мосқуэс, Бҳопал - тҳе ларгест мосқуэ ин Индиа“. Қаралди: 2021-йил 19-сентябр.
- ↑ „Магнифиcент, анд элаборате“ (эн-ИН). Тҳе Ҳинду (2015-йил 25-сентябр). Қаралди: 2021-йил 26-июн.
- ↑ „А қуээн'с марк ин Бҳопал“ (эн). Деccан Ҳералд (2018-йил 15-декабр). Қаралди: 2021-йил 22-октябр.
- ↑ „Wондроус Масажид“ (эн). Деccан Ҳералд (2013-йил 16-март). Қаралди: 2021-йил 22-октябр.
- ↑ „Мадҳя Прадеш: Муслимс поур ин ас Ижтема бегинс“. Қаралди: 2021-йил 18-сентябр.