Сейтжонов Тожетдин (1924.8.4, Қорақалпоғистон, Кегейли тумани — 1998.16.7, Нукус) — Қорақалпоғистон халқ шоири (1985) ва драматург. Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1959). Ўқитувчилар интини тугатган (1948). "Жас ленинши" (1954— 56), "Совет Қарақалпақстани" (1967— 73) газ. ва "Амударя" жур.да (1962— 64; 1978-йилдан) ва бошқа ташкилотларда ишлаган. Қорақалпоғистон Радио ва телевидение давлат қўмитаси раиси ўринбосари (1973—78). Илк шеърлар тўплами — "Азамат йигитлар" (1956). "Зебо" (1957), "Қанотли ёшлар" (1961), "Муҳаббатнома" (1971), "Ҳаёт фалсафаси" (1979) шеърий китобларида қррақалпоқ халқи ҳаёти акс этган. "Қорли сўқмоклар" (1959), "Абу Райҳон Беруний" (1973), "Нукус афсонаси" (1981) ва бошқа песалар муаллифи. "Денгиздан эсган шамол" шеърлар тўплами ўзбек тилида нашр қилинган (1981).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил