Tojiboy Rizayev
Ризаев Тожибой (1927-йил, 5-октябр — Паркент тумани Заркент қишлоғи — 2004-йил, 4-июн) — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ташкилотчиси, уста боғбон, Ўзбекистон Қаҳрамони (2001), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими (1991). Тошкент қишлоқ хўжалиги институти агрономия факултетини тугатган (1960). Меҳнат фаолиятини 1942—50 йилларда жамоа хўжалигида ғаллачилик бригадаси бошлиғи бўлиб ишлашдан бошлаган. Тошкент шаҳридаги хўжалик раисларини тайёрлаш мактаби тингловчиси (1950—53), Паркент туманидаги Охунбобоев номли жамоа хўжалигида ҳосилот (1953—54), туман партия қўмитасийўриқчиси (1954—56), жамоа хўжалиги раиси муовини (1956—59), Юқори Чирчиқ тумани партия қўмитаси котиби (195960). 1960-йилдан Паркент туманидаги "Ленинобод" жамоа хўжалиги (хоз. "Заркент" ширкат хўжалиги) бошқаруви раиси.
Р. тоғли минтақаларда мўлкўл боғдорчилик маҳсулотлари етиштириш борасида ўзига хос тажриба мактабини яратди. Р. раҳбарлигида ширкат хўжалиги иқтисодий бақувват хўжаликлардан бирига айланди. Кўп йиллар давомида хўжаликда тоғолди зонасида лалми ва шартли суғориладиган ерларда ток майдонлари 730 гектарга, ғалла майдонлари 860 гектарга етказилди. Хўжалик республикада лалми ғаллачиликда ҳар гектар ердан 18,7—20 с буғдой ҳосили олиб, ҳосилдорлик бўйича олдинги ўринни эгаллайди. Ширкат хўжалиги қишлоғи тўла газлаштирилган, булоқ суви водопроводи, шаҳарлараро автомат телефон ст-яси, вино зди қурилиб, ишга туширилди. "Дўстлик" ордени билан мукофотланган (1996)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |