Tojiddin Jalilov
Тожиддин Азимович Жалилов (1918-йил 25-август, Андижон шаҳри, Туркистон АССР — 2005-йил 5-июн, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон) — ҳуқуқшунос, генерал-маёр (ички ишлар хизмати 3-ранг генерали, 1962), Ўзбекистон ССР Ички ишлар вазири (1957—1964), юридик фанлари доктори (1972), 80 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи[1][2].
| Тожиддин Азимович Жалилов | |
|---|---|
| Таваллуди |
25-август 1918-йил Андижон шаҳри, Туркистон АССР |
| Вафоти |
5-июн 2005-йил (86 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Хизматдаги йиллари | 1943—1984 |
| Унвони | Генерал-маёр |
| Мукофотлари |
|
| Билими |
Тошкент педагогика институти (1941) Тошкент юридик институти (1951) |
Таржимайи ҳоли
Тожиддин Жалилов 1918-йил 25-август куни Андижон шаҳрида таваллуд топган[2][3]. 1941-йилда Тошкент педагогика институтини, 1951-йилда Тошкент юридик институтини тамомлаган[1]. 1944-йилдан КПСС аъзоси. 1943—1953-йиллари Ўзбекистон ССР Ички ишлар халқ комиссарлиги органларида масъул ходим, жумладан, 1943—1944-йиллари Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор-қидирув ходими, 1944—1953-йилларда Олтинкўл тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган. 1953—1955-йилларда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси, сўнгра вилоят Давлат хавфсизлик қўмитаси бошқармаси бошлиғи, 1955—1956-йилларда Ўзбекистон Коммунистик партияси Ғиждувон тумани биринчи котиби, 1956—1957-йиллари Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Давлат хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари, 1957—1964-йилларда Ўзбекистон ССР Ички ишлар вазири лавозимида фаолият олиб борган. 1964—1967-йилларда РСФСР Ички ишлар вазирлиги олий мактабининг Тошкент сиртқи факултети бошлиғи бўлган[2][3]. 1967-йилдан айнан шу факултет негизида СССР Ички ишлар вазирлиги Тошкент олий мактаби ташкил қилиниб, бу мактабнинг бошлиғи этиб Жалилов тайинланади. Жалилов раҳбарлигида мактаб нафақат Ўрта Осиёда, балки СССРда ҳам ички ишлар органлари ходимларини тайёрлайдиган энг йирик ўқув муассасасига айланади[1]. 1979-йилда Жалилов ташаббуси билан мактабда ички ишлар ходимларининг касбий малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида малака ошириш факултети ташкил этилади[4]. Ўзбекистон Компартияси 15—16-сезларида Ўзбекистон КП МК аъзоси, 5—6-чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Совети депутати (1959—1966). 1984-йилда пенсияга чиқади, аммо мактабда ўқитувчилик фаолиятини давом эттиради. Умрининг охирларида Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг давлат ва ҳуқуқ назарияси, тарихи кафедраси профессори сифатида иш олиб борган[3].
Вафоти
Тожиддин Жалилов 2005-йил 5-июн куни Тошкент шаҳрида 86 ёшида вафот этган ва Чиғатой қабристонига дафн этилган[1].
Хотира
Ҳозири вақтда Тожиддин Жалилов хотирасига бағишлаб анжуманлар, хотира кечалари, тадбирлар ўтказилиб келинмоқда[5][6]. 2018-йил 25-август куни „Тожиддин Жалилов – фахримиз , ғуруримиз“ мавзусида илмий-ма’рифий анжуман бўлиб ўтган[7].
Мукофотлари
Жалилов Қизил Юлдуз, „Ҳурмат Белгиси“, Меҳнат Қизил Байроқ орденлари ва „Шуҳрат“ медали билан тақдирланган[1][2][3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Джалилов Таджиддин Азимович“ (рус тилида). 2023-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Файл:Узбек Совиэт Энcйcлопедиа лого.пнг Ўзбек совет энсиклопедияси: 4-жилд (Деҳнав — Индустрия). Тошкент: „Ўзбек совет энсиклопедияси“ Бош редаксияси, 1973 — 640-бет.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „ДЖАЛИЛОВ Тажиддин Азимович“ (рус тилида). 2023-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-июн.
- ↑ Баҳодир Матлюбов. „Академия: 25 лет по пути интеграции и прогресса“ (рус тилида). Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. Махсус сон. (2019). 2023-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-июн.
- ↑ „Фахрийлар доимо эъзозда“ (2022-йил 7-май). 2023-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-июн.
- ↑ „Меҳрдан кўнгиллар обод“ (3-сентябр 2021-йил). 2023-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-июн.
- ↑ Ў. Х. Мухамедов. „Халқпарвар ва ватанга содиқ ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш – бош мақсадимиз“. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. Махсус сон. (2019). 2023-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-июн.
- 25-avgustda tugʻilganlar
- 1918-yilda tugʻilganlar
- 2005-yilda vafot etganlar
- 5-iyunda vafot etganlar
- Qizil Yulduz ordeni sohiblari
- Hurmat Belgisi ordeni sohiblari
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Shuhrat medali sohiblari
- Andijon shahrida tugʻilganlar
- General-mayorlar (SSSR)
- Huquqshunoslar
- Yuridik fanlari doktorlari
- Oʻzbekiston ichki ishlar vazirlari
- Professorlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Chigʻatoy qabristoniga dafn etilganlar
- Huquqshunoslik
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar