Tojiddin madrasasi
| Мадраса | |
Тожиддин мадрасаси
| |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Бухоро вилояти |
| Шаҳар | Бухоро |
| Ҳолати | Сақланиб қолмаган |
Тожиддин мадрасаси Мирзо Абдуғафур гузарида жойлашган бўлиб, 12 ҳужраси бўлган. Регистон даҳасида бўлган.
Тарихи
Қозикалон Абдушукур арзномасида Бобокалон исмли қори мақсурахонлик қилиш учун ҳазрат шайх Тожиддин мозори бошига юборилгани маълум қилинган. Манбалардан Бухорода яшаб ўтган шайх ёолим Тожиддин исмли шахс номини қаралганда, „Тарихи муллазода“ асарининг „Ситожия мақбаралари зикри“ бўлимида қуйидаги маълумотлар аниқланган. "Абу Бакр Фазл мақбарасининг шарқий томонида Ситожия имомларининг мақбаралари бўлган. Уларнинг ҳар бири бир жаҳоннинг дарғаси бўлган. Бу жой авлиёлар ва Тангрининг хос кишилари қабрларидан иборатдир. Хованд Тожиддин ибн Хованд Фахриддин „Бўстон ул-музаккирин“ асарини ёзган. Ҳижрий 730-йил муҳаррам ойида (1329-йил октябр') вафот этган. Ўғли Хованд Садриддин ҳижрий 750-йил муҳаррам ойида (1349-йил март — апрел') дунёдан кўз юмган.[1]
Манбалар
- ↑ Бухоро таълим тизими тарихи. Абдусаттор Жуманазар. Тошкент: Академнашр, 2017. — Б. 414.
| Мадраса ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
