Тожикистон Қаҳрамони – Тожикистон Республикасининг давлат ва халқ олдидаги хизматлари учун бериладиган олий давлат унвони. Ушбу унвон Тожикистон Республикасининг озодлиги, истиқлоли ва ривожи учун ҳарбий йўналиш ҳамда меҳнати билан қаҳрамонлик қилган фуқароларга топширилади. Бошқа фахрий унвонлар билан бир қаторда Тожикистон Қаҳрамони унвони ҳам 31-июл 2001-йил қабул қилинган № 29 „Тожикистон Республикаси давлат мукофотлари ҳақида“ги қонунда жорий этилган.

Тожикистон Қаҳрамони
Тури орден ва фахрий унвон
Тақдирлаш асоси Тожикистон мамлакати ва жамиятига кўрсатган хизматлари учун
Мамлакат  Тожикистон
Ҳолати топширилади
Биринчи бор тақдирланиш 1996-йил 16-декабр
Хўжанд тарихий музейидаги „Тожикистон қаҳрамонлари“ сурати

Тожикистон қаҳрамонлари

  1. Садриддин Айний (1878–1954) – ёзувчи, олим ва замонавий тожик адабиётининг асосчиси. Тожикистон Фанлар академияси биринчи президенти. 1997-йилда Тожикистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
  2. Бобожон Ғофуров (1909–1977) – олим, СССР Фанлар академияси академиги, партия ва давлат арбоби, „Тожикон“ китоби муаллифи. 1997-йилда Тожикистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
  3. Имомали Раҳмон – сиёсатчи, Тожикистон Республикаси Президенти. 1999-йилда Тожикистон Республикасида мустақил давлатчиликни мустаҳкамлаш ва тинчликни сақлаш учун Тожикистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган[1].
  4. Мирзо Турсунзода (1911–1977) – шоир, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони. 2001-йилда Тожикистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
  5. Нусратуллоҳ Махсум Лутфуллоев (1881–1938) – жамоат ва партия ходими. 2006-йилда Тожикистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
  6. Шириншоҳ Шоҳтемур (1899–1937) – жамоат ва партия ходими. 2006-йилда Тожикистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ Муҳимтарин саҳифаҳои таърихи халқи тоҷик (Тожик халқининг энг муҳим тарихий саҳифалари)/Мураттибон: Ҳотамов Н. Б., Саъдиев Ш. С. Нашри дуюм. — Душанбе,2010. — С.14