Асос солинган санаси 1948-йил

Тожикистон университети — Тожикистондаги етакчи ва йирик олий ўқув юрти. 1948-йил Душанба шаҳрида ташкил этилган. Физика, математика, кимё, биология, тарих, филология, ҳуқуқ ва бошқа ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонасида 1 млн.га яқин асар бор. Илмий асарлар нашр этади. 10 мингдан ортиқ талаба таълим олади.