Душанбе марказий собори масжиди

Ислом Тожикистонда энг кенг тарқалган дин ҳисобланади. 2009-йилда Тожикистон Олий Мажлиси ҳанафий мазҳабини мазҳаб сифатида ҳамда исломни расмий дин сифатида талқин қилиш учун овоз берди[1]. АҚШ Давлат департаментининг 2009-йилдаги ма'лумотларига ко'ра, Тожикистон аҳолисининг 99 фоизи мусулмонлар (95 фоизи - суннийлар, 5 фоизи - шиалар ва бир қисми со'фийлар )[2]. Тожикистон мусулмонлари раҳнамолари, уламолари ҳукуматнинг доимий қаттиқ назорати остида.

Тарихи

Ислом динини Ўрта Осиёга ВИИ асрда араб воизлари олиб келишган. Шу вақтдан бошлаб ислом дини тожик маданиятининг ажралмас қисмига айланади. Сомонийлар давлати ИХ-Х асрларда ислом-форс маданиятининг марказига айланади. Тожик миллатининг отаси саналган Исмоил Самоний минтақадаги мусулмонларнинг тарг`ибот фаолиятига ҳисса қо'шган.

Ҳозирги аҳвол

Истаравшандаги мадраса .

Посцовет даврида ислом диний муассасалар тармоғи республикада кескин кенгайди: 2014-йилда Тожикистонда 3424 та масжид, шу жумладан 344 та собор ва 40 та марказий собор[3]. 2005-йилнинг октабр ойида Тожикистон Та’лим вазирлиги мактабларда исломий либос кийишни (я'ни ҳижоб о`рашни) тақиқлаган эди. Тожикистон таълим вазири Абдужаббор Раҳмонов умумтаълим мактабларида ўқувчи-қизларнинг ҳижоб ўраш ҳолатлари кўпайиб бораётганини танқид қилиб, бу “Тожикистоннинг таълим тўғрисида”ги қонунининг учинчи моддасига зид эканлигини таъкидлайди. Унга ко`ра барча ўрта, олий ва касб-ҳунар таълим муассасаларида диний мафкура тақиқланади[4].

Тожикистон ҳукумати мунтазам равишда ноқонуний масжидларни ёпиб келади[5]. Давлат "хавфли" масжидларни ёпиб, фуқароларга г'амхо'рлик қилаётганини да'во қилади, шу билан бир қаторда, ба'зи экспертлар мамлакатда ислом тақиб остида эканлигини айтишади[5]. 2010-йилларда мамлакатда ислом динини дунёвий ҳокимиятга қаттиқ бўйсундиришга қаратилган сиёсат олиб борилади. 2011-йилдан бери Тожикистонда 1500 дан ортиқ масжидлар ёпилган, болалар учун ҳижоб таъқиқидан ташқари, азон учун овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш ва аёлларнинг масжидларга бориши тақиқланган[6]. Ҳукумат хорижда исломий та’лим олаётган талаба ва имомлар устидан мониторингни жорий қилди ва масжидларда ва’з қилиш учун рухсат этилган мавзуларнинг расмий рўйхатини тасдиқлади[7]. Дин ишлари бўйича қўмита томонидан имом-хатиблар учун йилнинг ҳар бир ҳафтаси учун ихтиёрий-мажбурий асосда қўлланиладиган “52 та жума маърузаси” - махсус қўлланма ишлаб чиқилди[8]. Хорижда ўқишни назорат қилишга алоҳида э’тибор қаратилмоқда. 2011-йилдан бошлаб, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилигисиз вояга етмаганларни чет элга о'қишга юбориш тақиқланади[9]. 2013-йилда Ливия, Саудия Арабистони, Эрон ва Мисрдан 2705 нафар талаба Тожикистонга чақириб олинган[10]. Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари барча диний тадбирларда ҳозир бўлиш ва масжидлар имом-хатиблари сайловини мувофиқлаштириш ҳуқуқига эга[11]. Давлат мактабгача та'лим муассасалари ва давлат мактабларида, шунингдек, хусусий уйлар ва квартираларда ва'з қилиш тақиқланади[11]. Ниҳоят, 2014-йилдан бошлаб масжид имом-хатиблари давлатдан маош олишмоқда[11]. Вояга етмаганларнинг масжидларга бориши тақиқланади[9].

2017-йилнинг август ойида Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги мактаб ўқувчилари учун кийиниш қоидаларини эълон қилди, унда қизлар учун ҳижоб, ўғил болалар учун соқол қўйиш тақиқланган[12].

Тожикистонда диний араб-мусулмон номлари анъанавий тожик номларига қараганда кўпроқ машҳур бўла бошлади[13]. Бу тожик расмийларини арабча номларни тақиқлашга мажбур қилди[14][15][16]. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон форс тилидаги “ Шоҳнома ” достонидан тожиклар номлари учун асосий манба сифатида фойдаланиш кераклигини таъкидлади[17]. У паранжи ёпинган аёлларни ҳам танқид қилган[18].

2009-йил Тожикистонда мусулмон олами Улуг' олими, уламоси Абу Ҳанифа йили сифатида нишонланди. Душанбеда Абу Ҳанифага бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтди, унда дунёнинг турли мамлакатларидан илм-фан ва диний етакчилар йиғилди[19]. 2009-йилнинг октябр ойида Душанбе шаҳрида Марказий Осиёдаги энг йирик Душанбе марказий собори масжидининг биринчи тоши қо'йилди, у 120 мингдан ортиқ кишини сиг'дира олади. Қурилиш Қатар ҳукумати томонидан молиялаштирилган. 2019-йилда масжид қурилиши якунланди[20]. 2010-йилда Тожикистонда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг сессияси бўлиб ўтди, унда 56 давлатнинг вакиллари иштирок этишди[21].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Ханафитский мазхаб объявлен официальным в Таджикистане“. 2015-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-ноябр.
  2. ↑ „Тажикистан“ (эн). У.С. Департмент оф Стате. 2011-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-феврал.
  3. ↑ Рудов Г. А. Ислам в Центральной Азии: масштабы и перспективы влияния // Научно-аналитический журнал Обозреватель — Обсервер. — 2014. — № 6 (293). — С. 63
  4. ↑ „Минобразования Таджикистана против ношения хиджаба в школах“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-ноябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Тажик говт. таргец унлиcенсед мосқуэс : Wорлд“. 2018-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-ноябр.
  6. ↑ Гобле, Паул. „Тажик Оффиcиалс Ҳаве Cлосед 1500 Мосқуэс Синcе Старт Оф 2011“. Эурасиа Ревиэw (2011-йил 2-июн). 2011-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ „Тажик Говернмент То Иссуэ Лист Оф Аппровед Сермон Топиcс“ (эн). Радио Либертй. 2016-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-ноябр.
  8. ↑ Егоров Е. Н. Борьба с религиозным экстремизмом в Таджикистане: законодательный уровень // Актуальные вопросы общественных наук: социология, политология, философия, история. — 2014. — № 35. — С. 33 — 34
  9. ↑ 9,0 9,1 Егоров Е. Н. Борьба с религиозным экстремизмом в Таджикистане: законодательный уровень // Актуальные вопросы общественных наук: социология, политология, философия, история. — 2014. — № 35. — С. 34
  10. ↑ Егоров Е. Н. Борьба с религиозным экстремизмом в Таджикистане: законодательный уровень // Актуальные вопросы общественных наук: социология, политология, философия, история. — 2014. — № 35. — С. 32
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 Егоров Е. Н. Борьба с религиозным экстремизмом в Таджикистане: законодательный уровень // Актуальные вопросы общественных наук: социология, политология, философия, история. — 2014. — № 35. — С. 33
  12. ↑ „Таджикским школьникам запретили носить бороды“. 2018-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-август.
  13. ↑ Нажибуллаҳ, Фарангис; Наврузшоҳ, Зарангез. „Ин Тажикистан, Исламиc Намес Аре Тҳе Неw Фашион“. Радио Фреэ Эуропе Радио Либертй (2010-йил 6-октябр). 2011-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-ноябр.
  14. ↑ Триллинг, Давид. „Тажикистан дебатес бан он Арабиc намес ас парт оф cраcкдоwн он Ислам“. Тҳе Гуардиан (2015-йил 8-май). 2018-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-сентябр.
  15. ↑ Триллинг, Давид. „Тажикистан Муллс Бан он Муслим Намес“. ЭурасиаНет.орг (2015-йил 5-май). 2018-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-ноябр.
  16. ↑ Мофтаҳ, Лора. „Тажикистан Муслим Наме Бан: Парлиамент Cонсидерс Форбиддинг Арабиc-Соундинг Намес Амид Cраcкдоwн Он Ислам“. Интернатионал Бусинесс Тимес (2015-йил 6-май). 2015-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-ноябр.
  17. ↑ Оранге, Ричард. „Тажик Пресидент wарнс паренц оф дангерс оф 'сcарй намес'“. Тҳе Телеграпҳ (2011-йил 3-июн). 2015-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-ноябр.
  18. ↑ Панниэр, Бруcе. „Cентрал Асиа'с Cонтроверсиал Фашион Статеменц“. Радио Фреэ Эуропе Радио Либертй (2015-йил 1-апрел). 2016-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-ноябр.
  19. ↑ „Тодай маркс 18тҳ еар оф Тажик индепенденcе анд суccесс“. ТодайсЗаман. 2014-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-феврал.
  20. ↑ „В Таджикистане готовятся к открытию самой большой мечети в Центральной Азии“. Спутник (2019-йил 14-сентябр). 2019-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-ноябр.
  21. ↑ „Топ Исламиc Бодй Ҳолдс Фореигн Министер Меэтинг Ин Душанбе“. РадиоФреэЭуропе/РадиоЛибертй. 2016-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-феврал.

Ҳаволалар