Тожикит — нодир ер элементлари ва бор гуруҳига мансуб минерал. Илк бор Ўрта Осиёда Зарафшон дарёсининг ҳавзасида топилган. Кимёвий таркиби Са, ТР2, Ти, Б4, Си4О20. Жигарранг, шишадек ялтирайди. Қаттиқлиги 5,5—6, зичлиги 3,8 г/см3. Қоратегиннинг шарқидаги албитлашган пегматитларда эвдиалит ва тяншанит билан ассоциацияда учрайди. Нодир ер элементлари ва борнинг бошқа минералларини қидириб топишда даракчи ҳисобланади.