Tok (ekin)
Ток (Витис) — узумдошлар оиласига мансуб кўп йиллик дарахцимон лианалар туркуми; резавор мева экини; Марказий ва Жанубий Европа, Осиё ва Шим. Америкада 60—70 тури маълум. Узоқ Шарқ, Кавказ, Ўрта Осиё ва Жанубий Европада 7—8 тури кенг тарқалган. Маданий Т. (В. винифера) барча қитъаларда етиштирилади. Жаҳон бўйича токзорлар майдони 7426 минг га, ҳосилдорлик 81,7 с/га, ялпи ҳосили 60687 минг т. Франсия (871 минг га), АҚСҲ (350 минг га) Испания (1,16 млн.га), Италия (880 минг га)да катта майдонларда етиштирилади (1999). Ўзбекистонда токзорлар майдони 140 минг га, ялпи ҳосил 516,4 минг т, ҳосилдорлик 51,0 с/га (2003).
Т. Ўрта денгиз атрофлари ва Ғарбий Осиёда мил. дан бир неча минг йиллар илгари етиштирилган. Маданий Т. тахминан ўрмон Т.и (В. сйлвестрис) ва бошқа ёввойи турларидан келиб чиққан. Экиладиган навларнинг кўпчилиги шу турга мансуб. Шунингдек, Шимолий Америка Т. турлари В. лабрусcа, В. рипариа, В.рупестрис ва бошқаҳам экилади. Амур Т.и (В. амуренсис) — манзарали ўсимлик. Тян шан ва ПомирОлай тоғларида ўсувчи ҳисор узу ми (В. ҳиссариcа) Қизил китобга киритилган.
Маданий Т.нинг бақувват илдизи 7 м ва ундан ортиқ чуқурликкача боради. Т. танаси — лиана. Унинг кўп йиллик новдалари (занг ва маданг) турли йўғонликда бўлади. Бир йиллик новдалари узун (3–5 м) ва ингичка бўлиб, бўғимида барг, барг қўлтиғида куртаклар ривожланади. Новданинг пастки, асосан 3—5бўғимларида гул тўплами, усткиларида гажаклар (баргнинг қарамақарши томонида) пайдо бўлади. Барглари яхлит, панжасимон, асосан, 3 ва 5 бўлакли, навбат билан жойлашган. Шўралари шокила ёки рўваксимон. Гуллари майда, кўкимтирсарғиш, маданий турлариники, асосан, икки жинсли, айримлариники бир жинсли. Хашаротлар, шамол ёрдамида ва ўзўзидан чангланади. Ғужуми (узуми) резавор, 1—4 уруғли, этли, серсув ёки камсув. Уруғсиз навлари (кишмишлар) ҳам бор. Ғужумлари турли шакл ва рангда, шингилга тўпланган.
Т. иссиқсевар, совуққа чидамли, асосан, вегетатив йўл билан кўпайтириладиган ўсимлик, кўчатлари қаламчаларидан, пайванд қилиш орқали, селексия мақсадида уруғларидан кўпайтирилади, 2, 3 йили ҳосилга киради. Т.нинг кўпчилик навлари —18°, —20°, айримлари —28°, —30° гача совуққа чидайди, 25—30° да яхши ўсади, 40° дан юқори ҳарорат ёмон таъсир кўрсатади. Т. ёғинлар миқдори 300 мм дан кам бўлганда суғориб етиштирилади. Т. аслида ер танламайди, аммо қумоқ тупроқли, суғориладиган, унумдор ерларда яхши ўсади. Т. 30—300 йил яшайди, ўз илдизига эга туплари 60—80-йил, пайванд қилинганлари 30—40-йил ҳосил беради. Ўртача ҳосилдорлиги 70—400 с/га га боради. Т.нинг узуми ейилади, қайта ишланади (консерва қилинади, турли винолар, коняк, қиём, шинни, шарбат, компот тайёрланади, майиз солинади ва бошқалар). Узум таркибида 6585% сув, 33% гача қанд, 0,51,4% органик кислоталар, 0,15—0,9% оқсил, 0,3—1,0% пектин, 0,3—0,5% минерал моддалар, шунингдек, С, В,, В2 витаминлар, провитамин А, ғужуми пўстида ошловчи ва бўёқ моддалар, пектин ва бошқа, уругида 4—19% мой, 1,8—8% ошловчи моддалар бор.
Т., асосан, текис, шунингдек, қиялик ерларга (терраса солиб) ҳам экилади. Экишдан олдин гектарига 30— 40 т чириган гўнг, 600–1000 кг суперфосфат, 150 кг калийли ўғит солинади, ер плантаж плуг билан 60 см чуқурликда ғайдалади, Т.нинг бир йиллик яхши пишган новдаларидан кузда 35—40 см узунликда қаламчалар олинади, кўчатзорларда кўчат етиштирилади. Т.нинг бир йиллик кўчатлари нави, тупроқиқлим шароити, устириш усулига қараб қатор оралиғини 2— 3—4 — 5, туп оралиғини 2 — 3 – 4 м қилиб, куз ва бағорда экилади. Новдалари ёзнинг 2ярмида чеканка қилинади. Келгуси йили баҳоридан тупларга шакл берилади. Т. новдаларини кўтармай (ерток) ёки новдаларини сўри, симбағиз, ишкомга кутариб етиштирилади, Камданкам ҳолларда аймоқи (дарахтларга чирмаштириб) қилиб ўстирилади. Ўзбекистон шароитларида кузда кесилиб, новдалари қўндоқ қилинган ҳолда тупроқ ёки барда, похол билан ёпилади ва эрта баҳорда очилиб, маданг ва новдалари кўтариб боғланади.
Т.нинг ўсиши ва ҳосилдорлиги хомток, новда учларини 1—2 см чилпиш (гуллаш бошларида), новдаларини кесиш (қаранг Ток кесиш) каби агротехника усуллари билан ростланиб борилади. Ҳар гектар токзорга ҳар 2—3 йилда 20—30 т чириган гўнг, ҳар йили 300–400 кг аммиакли селитра, 400–500 кг суперфосфат, 60–90 кг калийли угит солинади. Ер шароитига қараб, гектарига 600—1000 м3 нормада 2—6 марта суғорилади, қишда 1—2 марта 1500—2000 м3 нормада яхоб суви берилади. Ҳосилдорликни ошириш учун Т. навлари (айниқса, урғочи гулли Чарос, Нимранг ва бошқалар) қўшимча чангланади. Кариган ёки совуқ урган Т. туплари устки к,исмини кесиб ташлаш билан ёшартирилади, ноёб навларини искана пайванд йўли билан кўпайтириш мумкин.
Т. навлари эртапишар (120—130 кунда), уртапишар (135—140 кунда), кечпишар (150—170 кунда) навлар гуруҳларига бўлинади. Ўзбекистонда 250 га якин узум навлари рнлаштирилган. ХХИ аср бошида республикада экиладиган ва давлат реестрига киритилган 40 га якин узум навлари (2004) 3 гуруҳга бўлинади: 1) хўраки (Нимранг, Паркент, Каттақўрғон, Тоифи, Султоний, Чарос, Китоб сурхаги, Ҳусайни, Қора жанжал, Ҳалилий, Чиллаки, Даройи, Ризамат, Ҳўжа Ахрорий ва бошқалар); майизбоп (Ок кишмиш, Кора кишмиш (шивилғони), Пушти кишмиш, Шакарангур, Султоний, Каттақўрғон, Нимранг ва бошқалар); 3) винобоп (Бахтиёрий, Алеатико, Тарное, Баян ширей, Мускатлар, Рислинг, Биҳишти, "ВИР", Саперави ва бошқалар) навлар.
Асосий зараркунандал ар и: узум барг ўровчиси, ўргимчаккана, ғаллакана, бузоқбоши, қуртлар.
Касалликлари: раға, кул, милдю, доғли антракноз, серкоспориоз ва бошқа
Адабиёт
- Токчилик, Т., 1957; Рибаков А.А., Горбач В.И. ва бошқа, Ўзбекистон узумчилиги, Т., 1969; Мирзаев М.М., Собиров М.К,., Ўзбекистонда токчилик, Т., 1979; Жавакянс Ю., Горбач В., Виноград Узбекистана, Т., 2001.
Султон Холназаров.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |