Tok manbalari
Ток манбалари — ҳар хил энергия турларини электр энергиясига айлантириб берувчи қурилмалар. Шартли равишда кимёвий ва физик Ток манбаларига бўлинади. Кимёвий Ток манбаларида оксидлаштиклаш реаксияси натижасида электр энергияси ҳосил бўлади. Бундай Ток манбалари жумласига галваник элементлар, электркимёвий генераторлар ва бошқа қурилмалар киради. Физик Ток манбалари иссиклик, механик, электромагнит энергияни, шунингдек, радиацион нурланиш (мас., Қуёш нурлари) ва ядровий парчаланиш реаксияси энергиясини электр энергиясига айлантириб беради. Электромагнит генераторлар, термоэлектр генераторлар, қуёш батареялари ва бошқа шулар жумласига киради. Атом электр стансияси (АЭС), гидроэлектр стансия (ГЕС), иссиқлик электр стансиялари (Иссиқлик электр стансия), шамол энергетика қурилмаси ва бошқа ҳам Ток манбалари ҳисобланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |