Tokelau


Токелау (инглизча: Токелау) – Янги Зеландия таркибига кирувчи ҳудуд (қарам ҳудуд). Токелау Тинч океанида Самоанинг шимоли-шарқида жойлашган 3 та кичик оролдан иборат. Токелау Янги Зеландия Қироллиги таркибига киради. 2006 ва 2007-йиллардаги референдум натижаларига кўра, Токелау Янги Зеландия таркибига кирувчи ўз ўзини бошқарувчи тизимга эга давлатга айланган.
Токелаунинг вазири – Келиҳиано Калоло.
Этимология
Полинезия тилидан таржима қилинган Токелау номи „шимолий шамол“ деган маънони англатади. 1916-йилгача бу ҳудуд Европаликларга „Бирлашган ороллар“ („Унитед исландс“) номи билан маълум бўлган. 1949-йил 1-январда Токелау қонуни кучга кирганидан сўнг, аввалги ном ишлатилмайдиган бўлиб қолди.
Географик маълумотлар

Токелау ороллари узунлиги 160 км дан ортиқ бўлган учта атолдан – Атафу, Нукунону ва Факаофодан иборат[1]. Токелау Географик ва маъмурий жиҳатдан Америка (Шарқий) Самоанинг бир қисми бўлган Сwаинс Атоллни ҳам ўз ичига олади. Атоллар катта ҳалқа шаклидаги сув ости рифларидан иборат бўлиб, улар устида кўплаб кичик маржон ороллари кўтарилади. Ороллар денгиз сатҳидан атиги 3–4 м баландликда жойлашган.
Ороллар юзаси маржон парчалари ва маржон қумларидан ташкил топган. Серҳосил бўлмаган калкерли тупроқларда фақат панданус, ҳиндистон ёнғоғи палмалари ва буталар ўсади.
Токелау иқлими доимо иссиқ, шамолли ва намли. Довуллар декабр-март ойларида тез-тез учрайди.
Вақт зонаси
Токелау ҳудуди УТC+12 деб номланган вақт минтақасида жойлашган. Токелау ёзги вақтга ўтмайди. 2011-йилда Токелау ҳукумати 2011-йил 30-декабр кунини бекор қилишга қарор қилди (улар 29 дан зудлик билан 31-декабрга ўтди) ва шу тариқа декабрдан бошлаб УТC-10 вақт минтақасини УТC+12 га (Янги Зеландиянинг Бирлашган вақти) ўзгартиришди[2].
Атолларнинг географик жойлашуви
| Атоллар | Географик координаталар |
|---|---|
| Атафу | 8°33′6″С 172°30′3″W / 8.55167°С 172.50083°W |
| Нукунону | 9°10′6″С 171°48′35″W / 9.16833°С 171.80972°W |
| Факаофо | 9°21′55″С 171°12′54″W / 9.36528°С 171.21500°W |
Тарихи
1889-йилда ороллар Британия протекторатига айланди. 1916-йилдан бери улар Гилберт ва Эллис оролларидаги Британия мустамлакаси таркибига кирадилар. 1925-йилда улар Янги Зеландия бошқарувига ўтказилди.
Ҳозирги вақтда Токелау Янги Зеландиянинг мулки бўлиб, 1963 ва 1999-йиллар оралиғида ўзгартирилган Токелау қонуни билан бошқарилади. Ушбу ҳужжатга кўра, Янги Зеландия оролларнинг мудофаасини таъминлайди.
Сиёсий тузилмаси
Давлат бошлиғи – Янги Зеландия монархи бўлиб, мамлакатни 2018-йилдан буён Росс Ардерн бошқаради. 1952-йил 6-февралдан Елизавета ИИ Янги Зеландия монархи бўлган бўлса, 2022-йил 8-сентабрдан буён унинг ўғли Чарлз ИИИ монарх бўлиб келмоқда. Ҳукумат раҳбари Келихиано Калоло (2023-йил март ойидан буён ушбу лавозимда, ҳусусан 2012-2013, 2019-2020 ва 2021-2022 йилларда фаолият кўрсатган) 3 та атол бошлиқларини ўз ичига олган Фаипуле кенгашини бошқаради. Кенгаш ҳукумат функсияларини бажаради. Шунингдек, унинг таркибига барча уч аҳоли пунктининг оқсоқоллари ҳам киради.
Администратор Янги Зеландия ташқи ишлар ва савдо вазири томонидан тайинланади ва ҳукумат бошлиғи атоллларнинг учта бошлиғи орасидан бир йилга тайинланади.
Қонун чиқарувчи ҳокимият бир палатали парламентга тегишли (20-ўрин) – Генерал Фоно. Атолл оқсоқоллари кенгаши (Таупулега) парламентга вакилларни 3 йил муддатга сайлайди.
2002-йилдан бери Токела ҳукумати БМТнинг Деколонизация қўмитаси ва Янги Зеландия ҳукумати билан биргаликда Янги Зеландия билан ҳамкорлик шартномаси асосида мустақил давлат яратиш режасини ишлаб чиқмоқда. Токела парламенти мустақиллик учун овоз берди, Янги Зеландия парламенти ва БМТ эса бу масала бўйича қарорни ороллар аҳолиси ўртасида референдум ўтказилгунга қадар қолдирди.
Маъмурий бўлиниш
Токелау 3 та атолга бўлинган: Улар Атафу, Нукунону ва Факаофо ҳисобланади. Уларнинг ҳар бирида бир хил номдаги маъмурий марказлар мавжуд.
| № | Атолл | Маъмурий марказ | Ер майдони, км² |
Лагун майдони, км² |
Аҳоли, (2011) |
Аҳоли, (2016-10-18) |
Зичлик, км² |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Атафу | Атафу | 2.03 | 17 | 494/405 | 541/513 | 266,50 / 252,71 |
| 2 | Нукунону | Нукунону | 5.46 | 98 | 407/320 | 452/381 | 82,78 / 69,78 |
| 3 | Факаофо | Факаофо | 2.63 | 50 | 510/480 | 506/391 | 192.40 / 148.67 |
| Жами | 10.12 | 165 | 1 411 / 1 205 | 1 499 / 1 285 | 148.12 / 126.98 | ||
| Эслатма: Резидент аҳоли / Жорий аҳоли | |||||||
Саноати
Токелау саноати эндигина 2022-йилдан ўса бошлади. Ҳозирда саноатни ривожлантириш учун Тинч океанидаги давлатлар билан ҳамкорлик қилади.
Аҳоли
- Этник таркиби: Полинезияликлар, оз сонли Англо-Полинезия местизолари.
- Динлар: христианлар, шу жумладан конгрегациячилар (50,4%), католиклар (38,7%), пресвитерианлар (5,9%)[3].
Иқтисодиёти
Ороллар аҳолиси балиқ овлаш ва чет элдан қариндошлари юборган маблағлар ҳисобидан кун кечиради. Янги Зеландия катта молиявий ёрдам беради. Даромаднинг бир қисми почта маркалари ва эсдалик тангалари чиқаришдан тушади[4]. Мамлакат даромадининг муҳим қисми „.тк“ миллий домен зонасидан тушади. Ушбу домен зонасидаги реклама даромадлари ҳудуд ялпи маҳсулотининг тахминан 20% ни ташкил қилади[5][6].
Ҳудудда ҳиндистон ёнғоғи, нон меваси, папайя ва банан етиштирилади. Чўчқалар, эчкилар ва паррандалар боқилади.
2012-йилгача электр энергияси дизел электр стансиялари ёрдамида ишлаб чиқарилган. Дизел ёқилғисини сотиб олиш ҳар йили тахминан 1 миллион долларни ташкил этарди. 2012-йил ноябр ойидан бошлаб Токелау ороллари 100% қуёш энергиясига ўтди. Лойиҳа қиймати 8,5 миллион долларни ташкил этди, шундан етти миллиони Янги Зеландия ҳукумати томонидан ажратилган[7].
Яна қаранг
Адабиётлар
- ↑ Фейрбридж 1980.
- ↑ „Жители островов Токелау отменили 30 декабря 2011 года“. 2012-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-ноябр.
- ↑ „ТОКЕЛАУ“ (эн). Тҳе Wорлд Фаcтбоок. ЦРУ. 2019-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-декабр.
- ↑ „МОНЕТИ ОСТРОВОВ ТОКЕЛАУ – ЗАМОРСКОЙ ТЕРРИТОРИИ НОВОЙ ЗЕЛАНДИИ.“. 2023-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-сентябр.
- ↑ „Не верблюдами едиными / «Эхперт Онлине» /12 апр 2013“. 2013-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-апрел.
- ↑ „Не верблюдами едиными“. Эхперт Онлине (2013-йил 12-апрел). 2013-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Новая Зеландия подключила архипелаг к Солнцу“. Лента.ру (2012-йил 7-ноябр). 2021-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-декабр.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |